“Реал”нинг икки нафар футболчиси “Аякс”га қарши ўйинда жароҳат олди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида Лукас Васкес заҳирага олинган бўлса, 35-дақиқада ҳужумчи Винисиус Жуниор майдонни кўз ёшлар билан тарк этди.
Улар ўрнига Сантьяго Солари Гарет Бэйл ва Марко Асенсиони майдонга тушурди.