Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Шароф Муҳитдинов: Совринли ўринлар учун курашмоқчимиз»

Баҳо:
+ | -

“Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси Шароф Муҳитдинов мавсум олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Янги мавсумга қандай ҳозирлик билан келяпсиз? Умуман олганда бу мавсумдан нима кутаябсиз?

- Жамоамиз анчадан буён янги мавсумга тайёргарлик кўришмоқда. Мана биз ҳам куни кеча ОТЖдаги йиғинимизни якунлаб жамоамиз сафига келиб қўшилдик. Жамоамиздаги муҳит аъло даражада. Бу йил ҳам жамоадошларимиз билан биргаликда совринли ўринлар учун курашамиз.

- Мана сиз ОТЖ билан бирга ўқув машғулот йиғинида бирга бўлдингиз, у ердаги машғулот билан клуб машғулоти ўртасидаги фарқ нимада?

- Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Ҳар иккала мураббийдан ҳам керакли сабоқларни олиб яхши футболчи бўлишга ҳаракат қиламан. ОТЖ билан бирга ҳам яхши йиғин ўтказдик. Йиғин доирасида бир неча ўртоқлик учрашувлари ташкил қилинди.

- Ўзингизни жисмоний қандай ҳолатингизни қандай баҳолайсиз?

- Жисмоний ҳолатим анча яхши. Ўз ўйинларим билан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан.

- Жамоада қайси футболчи билан кўпроқ ҳаракатларингиз бир бирига мос келади яъни сиз билан ким яхши «тандем» бўлади олади?

- Айнан кимнидир ажратиб кўрсата олмайман. Чунки кўпчилиги билан бирга ўсганман ва улар билан анчадан буён бир майдонда тўп сураман.

- Жамоа сезиларли даражада ёшарди. Суперлига жамоалари таркибида тажрибали футболчилар, легионерлар мавжуд. Бу сизни чўчитмайдими?

- Тўғри жамоамиз ёш лекин бу бизни ташвишлантирмайди. Чунки юқорида айтиб ўтганимдек жамоадошларимни кўпчилиги билан анчадан буён биргамиз. Жамоадошларим ёш бўлишига қарамай сиз юқорида айтиб ўтган футболчилардан қолишмайди”, - дейди Шароф Муҳитдинов.

 

Манба: Stadion
Киритилди: 20:18, 06.03.2019.
Ўқилди: 1623 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3352]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2199]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1908]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1904]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1885]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1735]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1733]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1608]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1555]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик