Хабарингиз бор, яна бир неча кундан сўнг пойтахтимизда Олимпия терма жамоалари ўртасида Осиё чемпионатига йўлланма берувчи мусобақа старт олади. Юртимиз мезбонлик қилиши белгилаб қўйилган “F” гуруҳидан Ҳиндистон, Тожикистон ва Покистон ОТЖлари ҳам жой олган эди.
Бироқ Покистон делегацияси мазкур турнирда иштирок этмайдиган бўлди. Шу тариқа, вакилларимиз қитъа чемпионатига чиқиш учун Ҳиндистон ва Тожикистон вакилларига қарши майдонга чиқишади. Ўйинлар тақвими қуйидагича кўриниш олди:
«F» гуруҳи
22 март, 17:00
Ўзбекистон – Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)
24 март, 17:00
Тожикистон – Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)
26 март, 17:00
Ўзбекистон – Тожикистон («Пахтакор» стадиони)
Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи Осиё чемпионати келаси йили Таиландда бўлиб ўтади.