Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Умид Аҳмаджонов: «Тан олиш керак, триатлон бўйича мақтангудек натижалар йўқ эди»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун, 7 март куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон триатлон федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Унда МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон триатлон федерацияси раҳбарияти ва мутасаддилари, ҳакамлар, спортчилар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Дастлаб Ўзбекистон триатлон федерацияси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” амалий спорт турлари маркази директори Шавкат Исматуллаев ҳисобот берди.

Сўнг кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала федерация раиси ва унга биринчи ўринбосар сайлаш жараёнига ўтилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси лавозимга Отабек Муҳаммадалиевич Умаров номзоди илгари сурилди. Конференция иштирокчилари бир овоздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашларини маълум қилдилар.

Шу тариқа, О.Умаров Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси лавозимига сайланди. Қолаверса, О.Умаровнинг биринчи ўринбосари лавозимига собиқ спортчи, триатлон бўйича кўплаб халқаро мусобақалар иштирокчиси, ҳозирда тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган Фаррух Носиров номзоди илгари сурилиб, бу инсон ҳам бир овоздан янги лавозимга сайланди.

“Менга мана шундай имконият берилганидан мамнунман. Ўзбекистонда триатлон спортини ривожлантиришга, унинг оммавийлигини таъминлашга бор куч-ғайратимни ишга соламан. Ўзбекистонда истеъдодли спортчилар кўп. Ўйлайманки, уларни саралаб олиб, жаҳон ареналарида муносиб иштирок этишлари ва совриндорлар қаторидан жой олишларида тажрибам ас қотади. Биз келажакда Токио Олимпиадасига йўлланма олибгина қолмасдан, совриндорлар қаторидан жой оладиган атлетлар тарбиялашга ваъда берамиз”, дейди Фаррух Носиров.

Йиғилиш давомида МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов ҳам триатлон спортининг фаолиятига тўхталиб ўтди.

“Тан олиш керак, охирги пайтлар триатлон бўйича мақтангудек натижалар йўқ. Шу боис Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ушбу спорт турини янада ривожлантириб, спортчиларнинг шуғулланишлари учун замонавий моддий-техник базани яратиб берамиз. Ўйлайманки, ушбу спорт тури бўйича келажакда жаҳон ареналарида муносиб иштирок этадиган атлетлар етишиб чиқади”, деди Умид Аҳмаджонов.

Шунингдек, конференция давомида МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов, триатлон бўйича Осиё кубоги кумуш медали соҳиби Шоҳруҳ Юнусов сўзга чиқиб ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Шу тариқа, Ўзбекистон триатлон федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

Киритилди: 17:34, 07.03.2019.
Ўқилди: 2593 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.