Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

21-асрда туғилган юлдузлар

Баҳо:
+2 | -
Бўлим:

Ёш бўлишига қарамасдан дунёни ўзига қаратган, аниқроғИ  2000- йил ва ундан кейинроқ туғилган  футбол юлдузлари билан танишишинг. Ҳадемай футбол тахтига улардан бири ўтиради.

Фил Фоден

«Манчестер Сити» клубининг ёш иқтидори хозирнинг ўзидаёқ 15 миллион евродан баландроқ баҳоланмоқда. Гвардиола эса, Сане ,Стерлинг, Маҳрез сингари супер юлдузлар бўлишига қарамасдан, уни тез-тез майдонга туширмоқда. Унинг келаги порлоқ, аммо келжак учун анча меҳнат қилиши талаб этилади. 18 ёшидиёқ Гвардиоланинг эътиборига тушган йигитчанинг кейинги ишларида омад тилаб қоламиз

Паулино

«Баер» клубининг келажаги дея баҳоланиётган иқтидорли ҳужумкор футболчи «Васко да Гама» сафида илк учрашувидаёқ голли пас беришга муваффақ бўлди. Кейинги учрашувда эса «Атлетико Минеро» дарвозасига икки бор йўл топган 17 ёшлик футболчининг ҳуқуқларини «Баер» ўйлаб ўтирмай 18 миллионга сотиб олди. Ҳозирда бразилиялик ярим ҳимоячининг трансфермаркетдаги нарҳи 25 миллиондан ошиб кетди.

Пиетро Пеллегри

Пеллегри бу рўйҳатдаги энг ёш футболчи. У 16 ёшга тўлган чоғидаёқ ўйинлари билан Европада анча шов-шув кўтарган эди. «Монако» эса ўспирин учун «Женоа»га 21 миллион тўлаган ва ўз клубига қўшиб олган эди. Ҳозирда қаҳрамонимизнинг трансфермаркетдаги нарҳи 28 миллион дея баҳоланмоқда. У классик ҳужумчилар сирасига кирувчи футболчи. У ўйинларда ортиқча финт ёки дрибблинг ишлатмайди, шунчаки гол уради, холос. Айнан шу хислати учун унинг «совчилари» ҳозирга қадар «Монако»ни тинч қўйишмаяпти

Раян Сессенион

«Фулҳем» клубининг ҳужумкор ярим ҳимоя ва ҳимоядаги позицияларида ҳаракат қилувчи фуболчи ўзининг тезлиги ва техникаси билан «Чемпионшип»даги ўйинларда ном қозонган эди. АПЛ даги ўйинларда эса унинг ишлари бироз юришмаяпти. Шунга қарамсдан, унинг иқтидорига ҳеч кимда шубҳа йўқ. Футболчи ҳужумда қандай фойдали ҳаракатланса, ҳимояда ҳам ишончли ўйнай олади. Унинг ўйинлари Эшли Коул ёки Глен Жонсонларникига ўхшаш. Ажойиб тезликка эга футболчи бу мавсумда ўзини у қадар кўрсата олмаётган бўлсада, унинг келжаги порлоқ эканлиги аниқ!

Винициус Жуниор ва Жейдон Санчо ҳақида алоҳида мақола ёзганимиз учун уларни бу футболчилар сафига қўшиб ўтирмадик. Умид қиламизки, бу футболчилар келажакда ўз устида ишлашдан тўхтаб қолишмайди ва биз кутгандек машҳур футболчилар бўлиб етишади!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:11, 08.03.2019.
Ўқилди: 5910 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.