“Манчестер Сити” ҳужумчиси Серхио Агуэро АПЛда февраль ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Ўтган ой 30 ёшли футболчи чемпионат доирасида 4 та ўйинда майдонга тушиб 7 та гол урди.
Аргентиналик футболчининг ҳисобида иккита хет-трик бор – “Арсенал” (3:1) ва “Челси” (6:0).