Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия 0-1 Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Пора билан қўлга тушган ҳакамлар

Баҳо:
+ | -

Ҳакамлик қилиш ҳамма замонларда қийин касб саналган. Бу касбнинг ўзига яраша масъулияти ва салобати бор. Футболдаги ҳакамлик эса бу масъулиятни янада оширади. Сўнгги пайтларда футбол спорт туридан кўра кўпроқ бизнесга айланиб бормоқда. Ўз-ўзидан ўйинларнинг ҳисобини ҳакамларнинг қарорлари белгилаб берган учрашувлар ҳам йўқ эмас. Бугун ана шундай ҳакамлик номига доғ туширганлар ҳақида сўз боради.

Андраник Арсениян ва Агонес Аванекиян

Арманистон футбол федерацияси бу ҳакамларни «Кўрсатган томошаси» учун бутун умрга футболдан четлатган экан. Сабаби, «Европа Лигаси» саралаш учрашувларининг 1-босқичида Фарер оролларининг «Викингур»  ва Финландиянинг «Интер» клублари ўртасидаги учрашувда ишлаган қаҳрамонларимиз икки жамоанинг гол уриши учун ўз бригадаси билан биргаликда Букмекерлик «идоралари»да 300 минг евро пул тикишади. Қаҳрамонларимиз икки жамоага ҳам йўқ жойдан 1 маротабадан пеналти белгилаб беришади ва шу орқали тикилган пулни кўпайтириб олмоқчи бўлишади. Қизиғи шундаки, Финландия клуби пеналтини амалга ошира олмайди ва учрашув 0 : 1 ҳисобида якунланади.

Ушбу учрашув ва шубҳали пеналтилар ортидан бошланган суриштирув ишлари вазиятни тезда ойдинлаштирди ва арманистонлик ҳакамларни бутун умрга футболдан четлатади. Ҳозирги кунларимизга келиб бу собиқ ҳакамлар ўз кариераларини қандай тиклаш ҳақида бош қотиришаётган бўлса, ажаб эмас…

Фелих Брих

Германиялик номдор ҳакамнинг узоқ йиллар давомида йиққан обрўси унинг қилган битта иши эвазига қумга тушган сув томчисидек йўқ бўлиб кетди. У Россияда бўлиб ўтган ЖЧда гуруҳ баҳслари доирасидаги

Сербия ва Швецария терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 70-дақиқасида юз фоизлик пеналтини бермайди. Ваҳоланки, ВАР системасидан вазиятни қайта кўриш имкони бўлсада, бундан бош тортади. Учрашув якунлангач, ФИФА уни яна бир нечта ўйинларни бошқаришини режалаштирган бўлсада, ЖЧ учрашувларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилади ва ушбу иш бўйича тафтиш ўтказади. Ҳозирча ушбу тафтишнинг натижаси қандай бўлгани номаълум.

Малавилик 4 ҳакам

Энг қизиқ холатлардан бири. Ушбу юртда фаолият олиб борувчи исми ошкор қилинмаган ҳакамлар маҳаллий кубок ўйинларидан бирида «Мнчело Юнайтет» клуби мутасаддиларидан 20 доллар миқдорда пора олишади.

Энг ачинарлиси шундаки, ҳакамлар қанчалик ёрдам беришмасин, «Мнчело Юнайтед» ўша учрашувда мағлубиятга учрайди. Клуб мутасаддилари жаҳл устида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ўрганларни огоҳлантириб қўйиб, уларни пора билан ушлаб беришади. Малави футбол федерацияси ҳакамларни бутун умрга футболдан четлатади, клубни эса жазосиз қолдиради. 5 доллар учун қаҳрамонларимиз ўз кариераларини эрта тугатишга мажбур бўлишган. Жудаям қизиқ холат :)

Анен (ёки Аден)  Марво

Кениялик ҳакам мундиалда асистент сифатида иштирок этувчилар рўйхатига киришга улгурган келажаги порлоқ ҳакамлардан бири эди. Афсуски, Африка Миллатлар Кубоги учрашувлари доирасида кечган ўйинлардан бири учун 600 доллар пора олаётгани акс этган видео ролик ижтимоий тармоқларда пайдо бўлади. Бу ҳам етмаганидек, ганалик журналист «Африкадаги ижтимоий муаммолар» деб аталувчи фильмни суратга олади. Ушбу ҳужжатли фильмнинг ўрталарида эса қаҳрамонимиз пора олаётган видеоси акс этади. "BBC" компанияси ушбу фильмни ўз каналлари орқали намойиш этгач, Аден Марвони ҳакамлик қўмитаси бутун умрга футболдан четлатади ва яхшигина жаримага тортади.

Ушбу мақола «Гоал 24» нашрининг маълумотларига таянган холда ёзилди.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:44, 08.03.2019.
Ўқилди: 9276 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.