Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Шарофиддин Лутфуллаев Марокаш Гран-присида зафар қучди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабар берганимиздек, бугун Марокашда дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақа старт олди. Токио Олимпиадасига рейтинг очколарини берувчи жорий турнирнинг биринчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланадиган бўлди. Қувонарлиси, мусобақанинг биринчи кунида эркаклар тоифасидаги иккала вазнда ҳам ҳамюртларимиз финалда иштирок этишди.

Дастлаб -60 килограмм вазн тоифасида Шарофиддан Лутфуллаев олтин медаль учун кечган баҳсда украиналик Артём Лесиукка қарши курашди. Беллашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқламагач «олтин очко»га мурожаат қилинди. Қўшимча вақтнинг 13-сониясида Лутфуллаев бажарган усул якунда терма жамоамиз учун мусобақадаги дастлабки олтин медални ҳадя қилди.

Яна бир неча дақиқадан сўнг -66 кг вазн тоифасида Шаҳрам Аҳадов бронза медали учун, Сардор Нуруллаев эса чемпионлик учун татамига чиқади. Бўлажак баҳсда юртдошларимизга омад тилаймиз!

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 22:26, 08.03.2019.
Ўқилди: 2269 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.