Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

«Сўғдиёна» U-21 майдони юзасидан клуб раҳбарияти кафолат хати тақдим этди

Баҳо:
+ | -

Бугун — 9 март санасида “Сўғдиёна” ва “Бунёдкор” клубларининг U-21 жамоалари 1-тур доирасида майдонга тушиши керак эди.

Айни вақтда “Сўғдиёна” ўринбосарлари тўп сурадиган мажмуада таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Профессионал футбол лигаси ўйингоҳларда реконструкция ишларини олиб бораётган жамоаларга имконият бераётгани барчага маълум. Шундан келиб чиқиб, “Сўғдиёна” U-21 ва “Бунёдкор” U-21 жамоалари ўртасидаги беллашув сунъий қопламали стадионда бўлиб ўтади.

Учрашув комиссари Жаҳонгир Раҳматуллаев ўйин ўтиши керак бўлган майдонда айрим камчиликларни аниқлади. Хусусан, дарвоза тўрлари, устун ва тўсинларидаги камчиликларни кўз билан бемалол илғаш мумкин эди. Шунингдек, сунъий қопламада ҳам муаммолар бор. 

Комиссар талаби билан дарвозаларга янги тўр олиб келинди, устун ва тўсинлардаги ҳунук манзаралар бартараф этилди. Бироқ қопламани бир куннинг ўзидаёқ тартибга келтиришнинг имконияти йўқ. 

“Сўғдиёна” жамоаси U-21 жамоаси тўп сурадиган майдон қачон тўлиқ таъмирдан чиқиши аниқ эмас. Шундан келиб чиқиб, Профессионал футбол лигаси “Сўғдиёна” клубининг олдига жиддий талаб қўйди. Клубнинг кейинги уй учрашувига қадар ё сунъий майдондаги муаммолар тўлиқ бартараф этилиши керак ёки U-21 жамоалар учрашувни асосий майдонда ўтказади. Шунингдек, захира майдонидаги таъмирлаш ишлари энг камида биринчи давра якунига қадар битиши керак.  

“Сўғдиёна” клуби раҳбарияти ЎзПФЛ талабини қабул қилди ва навбатдаги уй учрашувига қадар кафолат хати тақдим этди. Бу каби ҳолатлар қолган клублар учун ҳам ўрнак ўрнида хизмат қилиши керак. Жорий мавсумдан эътиборан U-21 жамоаларга беэътибор бўлган клубларни жиддий санкциялар кутади. Агар U-21 жамоалар иштирокидаги икки учрашув ўз вақтида бўлиб ўтмаса, у ҳолда асосий жамоа ҳам лигадан четлаштирилиши мумкин.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 15:54, 09.03.2019.
Ўқилди: 1970 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3822]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3366]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2567]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2528]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2189]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2144]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [1988]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [1889]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1838]

«Челси» бир йўла уч нафар ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр [1705]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.