Кириш Регистрация

Исроил Мадримов рақибини нокаутга учратди (видео)

Баҳо:
+1 | -

Бугун, 10 март куни ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов иккинчи жангини ўтказиб муддатидан олдин ғалаба қозонди.

Венесуэлалик Френк Рохасга қарши рингга чиққан Исроил Мадримов иккинчи раундда рақибини нокаутга учратди.

Иккинчи раундда дастлаб рақибининг жигар ва бош қисмига кучли зарбаларни берган Исроил Рохасни нокдаун ҳолатига туширди. Рохас бу ҳолатда ўрнидан туришга муваффақ бўлди.

Исроилнинг кетма-кет зарбаларидан сўнг Рохас яна ерга қулади. Иккинчи уринишда раунднинг 1:46 сонияси ўтиб бораётган эди, Исроилнинг чап қўлдаги кросс зарбасидан сўнг рақиб чуқур нокаут ҳолатига тушиб қайтиб турмади.

Спортчи узоқ вақт ўзига кела олмади ва уни махсус замбилларга солган ҳолда олиб чиқиб кетишларига тўғри келди. Ўзбекистонлик боксчи эса ғалабасини одатий “салто” отиш билан нишонлади.

Ушбу ғалаба эвазига Исроил Мадримов ўзининг WBA InterContinental чемпионлик камарини яна бир маротаба ҳимоя қилди.

Исроил биринчи жангида мексикалик Владимир Эрнандесни 6 раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратиб ушбу камар соҳибига айланган эди.

Киритилди: 06:44, 10.03.2019.
Ўқилди: 18377 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.