Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Металлург»нинг Термиздаги дуранглар серияси давом этади...

Баҳо:
+ | -

“Сурхон” ҳамда “Металлург” жамоалари шу кунгача Термиз шаҳрида кучлилар сафида ўзаро еттита ўйин ўтказган бўлса, шулардан бештасида кучлар тенг келган. Coca Cola Суперлиганинг 1-турида ҳам бу анъана давом этди. Бу гал бекободликлар сўнгги дақиқалардагина мағлубиятдан қутилиб қолишди...

Бевосита ўйин тафсилотига тўхталадиган бўлсак, майдонда тўп сураётган жамоаларнинг даражаси илк дақиқаларданоқ сезилиб турди.

Меҳмонлар сафида тажрибали, маҳоратли ўйинчилар кўплиги, жамоавий ўйиннинг шаклланганлиги кўзга ташланди. Бироқ майдон эгалари илк ўйинга ўзгача иштиёқ билан тайёрланганлигини исботлади.

Ўн беш йиллик танаффусдан сўнг кучлилар сафида илк ғалаба билан мухлисларни хурсанд этиш иштиёқи “Сурхон” футболчиларининг ҳар бир ҳаракатида, майдоннинг ҳар бир қаричи, ҳар битта тўп учун кураш олиб боришида ўз аксини топди.

Бунинг устига тезкор гол уларни янада руҳлантириб юборди. Бешинчи дақиқада Аббос Отахоновнинг жарима майдонида узоқлаштирган тўпини тажрибали Шавкат Саломов эгаллаб олди ва узун тўп ошириш эвазига Шерзод Ҳакимовни дарвозабон билан яккама якка ҳолатга олиб чиқди.

“Нефтчи”дан жанубликлар сафига келиб қўшилган Шерзод бу вазиятдан оқилона фойдаланиб, ҳисобни очди – 1:0.


Меҳмонлар бутун ўйин давомида ҳудудий устунликда ҳаракат қилган бўлса-да, фақатгина сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолишди.

Бекободликлар жонига стандарт вазият оро кирди. Ислом Исоқжоновнинг жарима майдонига узатиб берган тўпи бир неча ўйинчига тегиб, олис бурчаккача етиб борди.

Ушбу вазиятда ҳужумчиларга ёрдамга етиб келган Аббос Отахонов абжирлик кўрсатиб, тўпга биринчи бўлиб улгурди ва ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Манба: Stadion
Киритилди: 16:04, 10.03.2019.
Ўқилди: 1658 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик