Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Телетрансляциялар масаласида

Баҳо:
+ | -

Спорт-ТВ билан ҳамкорлигимиз муҳим жиҳат. Аслида ПФЛ телетрансляция ҳуқуқини сотиши ва тушган даромадни клублар ўртасида тақсимлаши керак. Аммо бизда бунинг имкони йўқ. Чунки Суперлига ўйинларини олиб кўрсатишга талабнинг ўзи йўқ.

Футбол учрашувларини кўрсатиши мумкин бўлган икки телеканалимиз бор: Спорт-ТВ ва Футбол-ТВ. Иккинчиси ўз йўналишини Европа орқали белгилаб олди. Унга ички чемпионат ўйинлари қизиқ бўлмаслиги катта эҳтимол. Чунки ҳозирги ҳолатда Суперлига ўйинларини кўрсатиш даромад манбаи эмас, балки катта чиқимдир.

2018 йилги мавсумда МТРК мана шу чиқимдан қочмади ва катта таваккалга қўл урди. МТРК узоқ йиллар монопол ташкилот бўлиб келди. Бироқ техника томондан олиб қарасак, унда қатор муаммолар бор. Бу муаммолар Спорт-ТВ учун ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди. Айтайлик, сиёсий доирада катта тадбирлар бўлиб қолса, КТС асосан шу тарафга йўналтирилади ва бунда футбол учинчи даражага тушиб кетади. Қолган вақтларда эса компания бор кучини тўплаб, ўйинларни кўрсатишга ҳаракат қилди.

Айни вақтда ПФЛ Спорт-ТВ ўзини ушлаб туришидан манфаатдор. Чунки вақти келиб эплай олмай қолса, унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган муқобил телеканал бутун Ўзбекистонда мавжуд эмас. Шунинг учун ҳам ПФЛ баъзи жабҳаларда телеканални қўллашга-да ҳаракат қилади.

Бугун одамдар Сурхондарёдаги ўйин нега кўрсатилмади, деб талаб қиляпти. Бу бир тарафдан яхши, чунки бир йил аввал планка юқорига олиб чиқилди. Мухлислар янада кўпроғини кутаверади. Аммо унутмаслик керакки, “Сурхон” клубининг яқиндагина Суперлигага қўшилиб қолгани нафақат ПФЛ, балки Спорт-ТВ режаларига ҳам таъсир кўрсатиши маълум эди. Спорт-ТВ учрашувни кўрсатиш ҳаракатини қилди, шунчаки техник муаммоларга дуч келди. Балки кейинроқ Сурхондарёда бўладиган футбол учрашувларини ҳам жонли кўрсатишга ўтишар. Бунинг учун бироз вақт керак.

Coca Cola билан шартнома тузилганига ҳам кўп бўлмади. Шундан келиб чиқиб, компания 2-турдан бошлаб тўлақонли тарғиб қилинишини яхши билади, бу ҳақда огоҳлантирилган ҳам. Ўртадаги танаффус вақтида бу кемтикларни ёпиш мумкин бўлар.

Диёр Имомхўжаев

Манба: Диёр Имомхўжаев телеграм канали
Киритилди: 16:07, 10.03.2019.
Ўқилди: 2229 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.