Кириш Регистрация
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна

Факт! АГМК 5 йилдан буён 1-турда ғалаба қозона олмаяпти

Баҳо:
+ | -

2008 йилдан элитада қатнашаётган жамоамиз бу йил 12-марта кучлилар лигасида иштирок этмоқда. Биринчи турда ўз майдонида “Бухоро” билан дурангга имзо чеккан жамоамизнинг мавсумни очиб берувчи ўйинлари статистикасига назар солганимизда, АГМК 5 мавсумдан бери илк турда ғалаба қозона олмаётганлигини кўриш мумкин.

Умумий статистика бўйича АГМК биринчи турни кўп ҳолларда сафарда ўтказган экан. Жамоа учрашувларини йиллар бўйича кўриб чиқамиз.

2008 йил
Олий лигада дебют қилган АГМК биринчи турни ўз майдонида ўтказиб, Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини йирик 3:0 ҳисобида доғда қолдирган.

2009 йил
Бу мавсумни жамоамиз сафарда Наманганда “Навбаҳор”га қарши ўтказиб, 0:0 ҳисобида дурангга эришган. Ўз майдонидаги илк ўйинда эса Бекободнинг “Металлург” жамоаси 2:1 ҳисобида мағлуб этилган.

2010 йил
2010 йилги мавсумда “Олмалиқ” дастлабки икки турни сафарда ўтказган. Илк турда “Андижон”га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган. Иккинчи турда Фарғонада “Нефтчи” 3:0 ҳисобида зафар қучган. Учинчи турда Олмалиқда мавсумни очиб берган учрашув Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши кечган ва бу баҳсда ҳисоб очилмаган – 0:0.

2011 йил
Бу мавсумда жамоамиз дастлабки икки турни ўз майдонида ўтказган. Дастлаб “Нефтчи” 2:1 ҳисобида доғда қолдирилган. Иккинчи турда “Пахтакор” Олмалиқдан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган.

2012 йил
“Олмалиқ” бу мавсумда ҳам илк турни ўз майдонида “Нефтчи”га қарши ўтказган. Бу галги тўқнашувда ғолиб аниқланмаган – 0:0.

2013 йил
Жамоамиз элитадаги олтинчи мавсум очилиш учрашувида Қаршида “Насаф”га қарши жанговор дуранг қайд этган – 2:2. Ўз майдонида иккинчи турда ўтган ўйинда “Қизилқум” 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилган.

2014 йил
Шу йилдан жамоамиз уй учрашувларини янги барпо этилган ОКМК спорт мажмуасида ўтказа бошлаган. Дастлабки икки турни ўз майдонида бошлаган жамоамиз, дастлаб “Металлург”ни 3:2, иккинчи турда “Сўғдиёна”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этган.

2015 йил
2015 йилги мавсумни жамоамиз сафарда “Пахтакор”га қарши ўйин билан бошлаган. Пойтахтда ўтган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Ўз майдонимиздаги илк ўйин 2-турда “Насаф”га қарши бўлиб ўтган ва қаршиликлар 2:0 ҳисобида мағлубиятга учрашган.

2016 йил
Элитадаги 9-мавсумини “Бухоро”га қарши сафарда ўтказган жамоамиз 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган. Олмалиқдаги очилиш ўйинида эса “Насаф” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

2017 йил
Бу гал ҳам илк турни “Олмалиқ” сафарда “Бухоро”га қарши ўтказган ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Ўз майдонида эса “Бунёдкор” билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этган.

2018 йил
АГМК бу мавсумни ҳам сафарда бошлаган. Тошкентда “Бунёдкор”га қарши ўтган ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилган. Ўз майдонида 2-турда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

2019 йил
Бешинчи марта мавсумни ўз майдонида бошлаган жамоамиз кетма-кет бешинчи марта биринчи турда ғалаба қозона олмаяпти. 2014 йил ОКМК спорт мажмуаси ва мавсумнинг очилиш маросимида “Металлург” доғда қолдирилганди. Бухороликларга қарши илк турда учинчи марта тўқнаш келдик. Ва афсуски, бу гал ҳам бу жамоани мағлуб эта олмадик.

Умумий статистика
1-турда АГМКда 3 ғалаба, 6 дуранг ва 3 мағлубият, тўплар нисбати – 14:13.
Шундан ўз майдонида 3 ғалаба, 2 дуранг; сафарда 4 дуранг ва 3 мағлубият.

АГМКнинг ўз майдонида ўтказган очилиш ўйинлари статистикаси эса қуйидагича: 6 ғалаба, 4 дуранг ва 2 мағлубият, тўплар нисбати – 16:10.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:12, 11.03.2019.
Ўқилди: 1584 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.