Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

Набихон Абдуғаниев: «Ўйингоҳимизда ишлар жадал бормоқда»

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда чим ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Биз мазкур жараён қандай бораётганлиги борасида “Марказий” ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниевдан интервью олдик. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ижроия қўмитасининг қарорига асосан, жойлардаги стадионларга қўйиладиган талабларга асосан, 2018 йил 3 декабрдан “Марказий” стадионни капитал таъмирдан чиқариш ишларига киришилди. Ишни майдондаги мавжуд чимни кўчиришдан бошладик. Яроқли майсаларни захира стадионининг майдонига кўчириб ўтқаздик. 25-30 см. ҳажмдаги эски тупроқларни қазиб олб ташладик. Дренаж ва суғориш тизими барпо этилди. Лабораториядан ўтказилган қумлар 25 см. қалинликда ётқизилди. Россиядан 20 тонна торф олиб келиб, сепилди. Бундан буён майдон чимини суғориш тўлиғича компьютер орқали амалга оширилади. Ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, майсада сувга эҳтиёж сезилса, автоматик тарзда сепа бошлайди. 108 куб ҳажмда сув сиғадиган резервуар ўрнатилди. Демак, майдон майсасини тўрт марта суғоришга етадиган сув захирасига эга бўлдик. Ёзнинг жаризама иссиқ кунларида сув танқислиги юзага келиши эҳтимоли бор. Айнан шундай пайтларда йиғиб қўйилган сув вариантидан фойдаланилади.

Шунингдек, узлуксиз электр таъминоти борасида бош қотирилиб, авер-автомат ўрнатилди. Ёриткичларимиз 1500 люксга тенг ва талаб даражасида.

11 мартдан чим ётқизиш ишлари бошланди. Айни пайтда стадионда 60 нафар мутахассис меҳнат қилмоқда. Чим ётқизиш ишларини Худо хоҳласа, Наврўз байрамига қадар якунлашни режалаштирганмиз.

06

Ўз навбатида таъкидлаш жоизки, мазкур чим Қарши шаҳридан келтирилмоқда.Ушбу майса бир йил давомида хориж уруғи асосида  махсус  плантацияда ўстирилган ва иқлимимизга мос ҳамда сифати бўйича унча – бунча Европа майсаларидан қолишмайди

Шундан сўнг, мутахассислар фикрига кўра, 40-45 кундан сўнг, майдонда футбол ўйнаш мумкин бўлади.

Захира майдонимиз анчадан буён фойдаланилмай ётганди. Эди ПФЛ талаблари асосида мазкур ўйингоҳ ҳам таъмирланмоқда. Жумладан, жамоалар учун кийиниш хоналари барпо этилади, пластик ўриндиқлар ўрнатилади, шунингдек, бу ерга сунъий майдон ҳам қурилмоқда.

Кейинчалик мазкур захира майдонида “Навбаҳор”нинг U-21 ёшлар ва аёллар жамоалари бемалол чемпионат ўйинларини ўтказишлари мумкин.

Қисқаси, “Марказий” ўйингоҳда, тез кунлар ичида “Марказий” ўйингоҳимизда мухлислар севимли жамоамиз “Навбаҳор”нинг уй   учрашувларини томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 12:18, 12.03.2019.
Ўқилди: 2326 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.