Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Ал-Аҳли” учрашуви мезбонларнинг ғалабаси билан тугади.
Ўйиндан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе фикрларини билдириб ўтди.
Биз ўтган йили ҳам яхши ўйнагандик, клуб сифатида ўсгандик. Бу йил омад ҳам биз билан бўлмоқда. Ўтган йили Қатарда пенальтидан гол ўтказгандик, бу йил эса Дубайда ура олишмади. Йигитлар ўсиб боришмоқда. Улар яқиндагина терма жамоада Японияга қарши тенг ўйнашди, жаҳон чемпионатида ўйнаган футболчилардан иборат клубга қарши Эронда тенг ўйнадик. Биз ҳам шундай қила оламиз. Олдинга ҳаракатланиш лозим.
Келаси ўйинда бошқача ўйнармиз. Футболда ҳамиша келаси сафар энг муҳими. Вазиятлардан фойдалана олмадик, аммо келгуси гал ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин.
Биринчи учрашувда рақиб фаолроқ ўйнагандик, эронликлар кескинроқ ҳаракат қилишганди. Уларнинг услуби бошқачароқ. Мухлислардан ҳам билса бўлади. Эронда юз минггача мухлис келади.
Йигитлар яхши ўйнашди. Тўпни назорат қилдик, вазиятлар яратдик. Захирани кеч қилмадим, биз яхши ҳаракатландик, алмаштириш ўйинни бузиб қўйиш мумкин эди.