Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

ЕЧЛ. «Барселона» «Лион»ни таслим этди

Баҳо:
+ | -1

"Барселона" Европа чемпионлар лигаси чорак финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа нимчорак финал босқичининг жавоб баҳси доирасида ўз уйида "Лион"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Францияда ўтказилган дастлабки учрашувда ҳисоб очилмаганди.

"Камп Ноу"даги учрашувнинг 17-дақиқасида ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Месси эса "паненка" орқали ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмасдан Коутиньо катта саҳнага чиқди ва Суареснинг узатмасидан кейин бўш дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда французлар ҳисобдаги фарқни биттага қисқартиришди. Тузар томонидан урилган гол ўйинга интригани қайтарди. Ўйиннинг 78-дақиқасида эса Месси рақибнинг марказий ҳимоячиларини осонгина алдаб ўтиб, дарвозани забт этди. Кейинги дақиқаларда Лионель иккита голга ассистентлик қилди. Якуний ҳисоб — 5:1. Месси ҳисобида эса 2та гол ва 2та голли узатма.

Шу тариқа, "Барселона" ЕЧЛнинг чорак финалига йўл олди.

Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал, жавоб ўйини
Барселона Испания – Лион Франция 5:1 (2:0)
Голлар: 1:0 – 17, пенальти Месси, 2:0 – 31 Коутиньо, 2:1 – 58 Тузар, 3:1 – 78 Месси, 4:1 – 81 Пике, 5:1 – 86 Дембеле.
Барселона – тер Штеген, Пике, Альба, Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 83), Лангле, Ракитич, Бускетс, Артур (Видаль, 74), Коутиньо (Дембеле, 70), Месси, Суарес.
Лион – Антони Лопеш (Горжлен, 34), Марсело, Марсал, Менди (Корне, 77), Денайер, Депай (Траоре, 73), Тузар, Фекир, Ндомбеле, Дюбуа, Дембеле.
Огоҳлантиришлар: Марсал (33), Дембеле (45), Лангле (49).
Биринчи ўйин – 0:0

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:18, 14.03.2019.
Ўқилди: 6317 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Моуриньо олдига учта вазифа қўяди [3779]

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3071]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2194]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [1972]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1718]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1710]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1481]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1355]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1314]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1309]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик