"Ливерпуль" ҳужумчиси Садио Мане ЕЧЛ 1/8 финалининг жавоб ўйинида "Бавария" дарвозасига иккита гол урди (3:1, биринчи ўйин - 0:0).
Мане "Ливерпуль"нинг ЕЧЛдаги сафар ўйинларида 7 та гол урди. У 6 тадан гол урган Стивен Жеррард ва Роберто Фирминодан ўзиб кетди.
Бундан ташқари, сенегаллик футболчи "Ливерпуль"нинг охирги 10 ўйинида 10 та гол урди.