Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

ОФК вакиллари Суперлига клублари маркетологлари учун семинар ташкил этишди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мажлислар залида Суперлига клублари маркетинг бўлими ходимлари учун семинар бўлиб ўтди.

Семинар Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Элнур Мамедов ҳамда ОФКнинг Лигаларни ривожлантириш қўмитаси Марказий ва Жанубий Осиё бўйича вакили Йогеш Десаи томонидан ўтказилди.

Унда клубларда маркетинг бўйича олиб бориладиган чора-тадбирлар, мухлисларни стадионларга жалб қилиш, ҳомийлар билан ишлаш, бунинг учун аҳамият қаратиш керак бўлган жиҳатлар ҳақида сўз юритилди.

Профессионал футбол лигаси ҳомий ташкилотлар билан ишлаш борасида охирги 2 йил ичида катта ўсишга эришгани, натижада 2 йилдан бери Суперлига титул ҳомийга эга бўлаётгани, қолаверса, телетрансляциялар сифати ошиб, футбол жамоатчилигининг миллий чемпионатимизга қизиқиши ва эътибори ортаётгани ОФК вакиллари томонидан алоҳида таъкидланди.

Семинарда кўрилган асосий масалалар – Суперлиганинг ҳар бир клуби ҳомий ташкилотлар билан янада яқин алоқаларни йўлга қўйишида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, шунингдек, клублар ишқибозлари сонини кўпайтириш, стадионга ташриф буюрадиган мухлислар сонини орттиришда клубнинг ўз брендига эга бўлиши муҳим экани муҳокама этилди. Жумладан, клуб ўз брендини ривожлантиришда биринчи галда чиройли ва эътиборни тез тортадиган логотипга эга бўлиши, ўз тимсоли, маскот ва мадҳиясига эга бўлиши, маскот учрашувлар вақтида ишқибозларни янада руҳлантириб, севимли жамоаларини қўллаб-қувватлашга ундаши, клуб мадҳияси эса барча томонидан жўр бўлиб куйланиши ва стадионда ўйин олдидан ва танаффус вақтида жаранг сочиши лозимлигига алоҳида урғу берилди. Яна клубларнинг дўконлари фақатгина ўйин куни эмас, балки ҳафта давомида фаолият кўрсатиши клубнинг ўз ишқибозлари билан яқинлашишига сабаб бўлиши таъкидланди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 11:02, 14.03.2019.
Ўқилди: 1787 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [6712]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3618]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3371]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [2875]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2754]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2735]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2695]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2603]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2315]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1996]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.