Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Қарши шаҳрида ҳудудий футбол ассоциациялари вице-президентлари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг “Футболни ривожлантириш департаменти” томонидан Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол ассоциацияларининг Биринчи вице-президентлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.    Йиғилишнинг асосий мақсади ҳудудлардаги мавжуд камчиликлар ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб, республикамизда футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари стратегиясини жорий этишдан иборат. Шунингдек, йиғилиш давомида ҳар бир маҳаллада футбол майдони ташкил этишда ҳудудий футбол ассоциацияси томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар, оммавий футболни ривожлантириш йўлида вилоятлардаги корхона ва ташкилотлар, МЧЖ ва ДУКлар ҳамда турли соҳа вакиллари ўртасида футбол мусобақасини ташкил қилиш ва ўтказиш, шунингдек, маҳаллалараро мусобақаларни янада юқори савияда ташкил қилиш, ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари тарбияланувчиларининг келажакдаги тақдири юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш, масалалари муҳокама қилинди.   Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол ассоциацияларининг Биринчи вице-президентлари Қаршининг “Насаф” клубига ташриф буюриб, бу ерда яратилган инфратузилма билан яқиндан танишиб чиқишди.  
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 10:29, 15.03.2019.
Ўқилди: 1718 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.