«ПСЖ» клуби ярим ҳимоячи Адриан Рабьони жамоадан четлатиш ҳақидаги қарорни 27 мартгача узайтирди.
Гап шундаки, парижликлар Европа чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Юнайтед"га ютқазиб қўйиб, мусобақани тарк этганидан кейин Рабьо Инстаграмда Патрис Эвра қўйган суратга лайк босган. Суратда эса футболчи "МЮ"нинг ғалабасидан хурсанд эканини намойиш қилган.
"ПСЖ" раҳбарияти яқин кунларда йиғилиш ўтказади ва Адриен билан шартномани бекор қилади.
Рабьо 2018 йилнинг нобярь ойидан бери асосий таркиб сафида машғулот ўтказмаяпти. Футболчи "ПСЖ" билан шартнома имзолашдан бош тортгани учун клуб уни шу тариқа жазолашга қарор қилган эди.
Аввалроқ Рабьо «Барселона» билан музокара олиб бориб, томонлар деярли келишувга эришишганди. Аммо кейинчалик вазиятга футболчининг онаси аралашиб, клубдан кўпроқ пул талаб қилди. Натижада "кўк-анорранглилар" ўз таклифларини қайтариб олишди.