12-15 март кунлари Тошкент денгизида академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон кубогининг 1-босқичи ўтказилди.
Унда юртимизнинг барча ҳудудларидан келган спортчилар ўз маҳоратларини намойиш қилишди.
Беллашувлар параатлетлар тоифасида ҳам ўтказилиб, мураббийларимиз бу мусобақа орқали халқаро турнирлар учун терма жамоа таркибини яна бир карра шакллантириб олиш ва спортчиларнинг жисмоний ҳолатини кўздан кечириб олиш имкониятига эга бўлишди. Мураббийларни хушнуд қилган нарса шу бўлдики, натижалар борган сари анча яхшиланмоқда.
Бугундан эътиборан Тошкент денгизида 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди. Мазкур турнир ҳам ёшлар терма жамоасини шакллантириш ва уларни бўлажак қитъа ва жаҳон чемпионатларига саралаб олиш билан аҳамиятли. Мусобақа натижалари билан МОҚ расмий сайтида хабардор бўлиб борасиз.