Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Аббос Ғуломов: «Энг катта орзуйим «Навбаҳор» билан чемпион бўлиш»

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” таркибида Суперлиганинг 1-турида майдонга тушган Аббос Ғуломов янги мавсум ҳақида фикрларини билдириб ўтди. 

- Ўзингиз ҳақингизда бироз тўхталиб ўтсангиз. 

- Мен 1998 йил 5 июль куни Поп туманининг Уйғур қишлоғида туғилганман. Ёшликдан футболга қизиқиб, бир кун албатта футболчи бўлишни орзу қилардим. Орзуларим ушалиб “Навбаҳор” асосий таркибида тўп суришга муяссар бўляпман. Энг катта орзуларимдан бири албатта “Навбаҳор” билан чемпион бўлиш. 

- Попдан сўнгги йилларда футболчилар чиқмаётганди. Биз ҳозиргача Исроил Эргашев, Азиз Турғунбоев ва Ботирали Эргашевни билардик, холос.

- Попда ҳам иқтидорли ёшлар кўп. Фақат селекционерлар изланишда давом этиши керак. Азиз Турғунбоевни ўз акамдек кўраман. Мавсумни бирга бошлашни кутгандим. Аммо воқеалар биз кутгандек бўлмади. Начора, Турғунбоев энди 9 июлдан бошлаб жамоамизга қўшилади. 

- Ўтган йили "Шўртан” сафида ўйнадингиз...

- Шу ўринда мен “Шўртан” жамоасига ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтаман. Ғузор жамоаси менга трамплин вазифасини ўтаб берди, дейишим мумкин. Шунингдек, менга ишонч билдирган, ўтган мавсум “Шўртан”ни бошқарган Ёрқин Назаровга ҳам раҳмат айтаман.

- Янги мавсумда олдингизга қандай мақсад қўйгансиз? 

- Янги мавсумдан умидим катта. Худо хоҳласа, чиройли ўйинлар кўрсатиб, жамоамнинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. 

- Дастлабки турда ғалаба қозониш учун жамоага нима етишмади? 

- Тўғриси, омадимиз келмади. Агарда иккинчи голни кирита олганимизда ҳозир уч очко эгаси бўлардик. Футболда омад келмаса ҳам қийин. 

- “Қўқон-1912”га қарши ўтган учрашувда кўрсатган ўйинингиздан қанчалик қониқдингиз?

- Кўрсатган ўйинимдан қониқиш ҳосил қилмадим. Футболчи ҳеч қачон кўрсатган ўйинидан қониқмайди. Дастлабки учрашувим бўлганлиги боис бироз ҳаяжонландим. Ўйлайманки, кейинги баҳсларгача ўз устимда янада кўпроқ ишлаб, чиройли ўйинлар кўрсатишга ҳаракат қиламан.

- “Навбаҳор” 30 март куни пойтахтда “Локомотив” меҳмони бўлади. Бу ўйинда “лочинлар” ижобий натижа қайд эта оладими?

- Фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Ғалаба орқалигина мухлисларимиз юзини ёруғ қилишимиз мумкин. Оламдан ўтган икки нафар ишқибозимизни Худо раҳматига олган бўлсин. Улар учун ҳам ютишимиз керак!

- Мухлисларга тилакларингиз...

- Мухлисларимиз доим соғ-саломат бўлишсин. Сафар ўйинларида ҳам бизни ёлғиз қолдирмаётганликлари учун ташаккур билдираман. Улар Ўзбекистонда ягона. Фақат улар учун ўйнаймиз.

Манба: Stadion
Киритилди: 10:39, 18.03.2019.
Ўқилди: 3231 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.