"Ювентус" клуби "Айнтрахт" ҳужумчиси Себастьен Аллерга қизиқмоқда.
24 ёшли футболчининг ушбу мавсумдаги ўйинлари туринликларда яхши таассурот қолдирмоқда, клуб спорт директори Фабио Парачити музокараларни бошлаб юборган.
Келишув суммаси 40 миллион еврони ташкил қилмоқда. "Айнтрах" 2017 йилда француз футболчиси учун "Уртрехт"га 7 миллион евро тўлаган эди.
Аллер ушбу мавсумда Германи ячемпионатининг 26 ўйинида 14 та гол урди.