2018 йилнинг сентябрида Аргентина термаси бош мураббийи Лионель Скалони Мессини безовта қилишга эрта эканини айтган эди.
"Биз гаплашиб олдик ва бу ҳақида гапиришга ҳали анча эрта деган қарорга келдик. Албатта, у бизга етишмайди, аммо бунга кўникиш керак. Унга келишни ёки келмасликни буюра олмайман, бу тўғри бўлар эди. 2019 йилда унинг қайтиши учун ҳамма нарса қиламиз", - деган эди Скалони.
Скалони ҳатто февраль ойида ҳам Мессининг қачон қайтишини билмас эди: "Бу мавзудан чарчадим. Ҳаам нарсани борича қабул қилиш керак. У терма жамоад бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Ҳаммаси ўзига боғлиқ".
Месси ҳозир, Бразилияда ўтадиган Копа Америка мусобақасига уч ой қолганида қайтишга рози бўлди. Терма жамоанинг янги либоси тақдимотида иштирок этди.
"Мессини нима қилишни билмаймиз". Бу ибора "Аякс" клуби в Аргентина термаси ҳимоячиси Николас Тальяфикога тегишли. У мавсум кашфиёти, барча топ-клублари диққатида, шунчаки, ақлли йигит. У буни яқинда, март ойида Marca газетасига берган интервьюсида айтди.
"Жамоада Месси борлигида бизга қандай ўйин усули мос тушишини билмаймиз. Бизда дунёнинг энг зўр ўйинчиси бор, аммо бундан қандай фойдаланишни билмаяпмиз. Бизда иккита ёрқин саҳифа бор. Бири Луис Менотти, яна бири Карлос Билардо билан боғлиқ. Улар иууита турли футбол ғояларини татбиқ этишади. Бизга амоани тартибга солиб, ғоя берадиган мураббий керак", - дейди Тальяфико.
Терма жамоага қайтганинг билан, Лео! Аргентина термаси Америка кубогини ютмаса, икм айбдор бўлишини биламиз.