Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Тошкент мезбонлик қиладиган каратэ бўйича Осиё чемпионатига доир саволларга ойдинлик киритилди

Баҳо:
+ | -

Осиё каратэ федерациясининг (ОКФ) Бош менежери Винсент Ченнинг пойтахтимизга қилган бир неча кунлик ташрифи якунланди.

Ушбу ташриф давомида меҳмон Тошкентнинг бўлажак Осиё чемпионатини қабул қила олиш салоҳияти ва имкониятлари ҳақида ўрганиб, ўзининг ижобий хулосаларини билдириб кетди.

Мусобақага тааллуқли саналар

Музокаралар давомида бўлажак қитъа чемпионати қайси саналарда бўлиши, ундан олдин ОКФ ташкил қиладиган семинарларнинг ҳам саналарига ойдинлик киритиб олинди. Унга кўра, 15-18 июль кунлари қитъамиз ҳакамлари, мураббийлари, ташкилот ижроқўм аъзолари учун семинар, шунингдек, бу кунлар давомида ОКФнинг навбатдаги Конгресси ҳам бўлиб ўтади. Беллашувлар эса 19-21 июль кунлари ўтказилади. Баҳсларга «Ўзбекистон» спорт мажмуаси мезбонлик қилиши кутилмоқда.

Ғолибга бериладиган рейтинг очколари

Осиё чемпионати каратэ баҳсларида жаҳон чемпионатидан кейин Олимпия ўйинларига энг йирик лицензион очко берадиган мусобақадир. Унда ғолиб чиққан спортчилар 970 рейтинг очкосини қўлга киритади. Таққослаш учун, Премьер лига баҳслари ғолиби 530, А серияда муваффақиятга эришган спортчилар 215 рейтинг очколарига эга бўлишлари мумкин. Шундай экан, Осиё чемпионатида ғолиб чиқиш орқали Токио Олимпиадаси лицензиясини деярли ҳал қилиш имконияти бор.

Вазн тоифалари

Умуман олганда каратэ баҳсларида эркаклар тоифасида 6 та, аёлларда 5 та вазн бор. Осиё чемпионатида ҳам одатий вазн тоифалари амал қилади. Бироқ Халқаро олимпия қўмитаси талабига кўра Токио-2020 да 3 тадан вазн тоифаларида баҳслар бўлади. Яъни, Олимпия ўйинлари дастурига киритилган вазн тоифаларида рақобат кескин бўлиши кутилмоқда.

Медаллар жамланмаси

Шунингдек, эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий ката беллашувлари ҳам бор. Осиё чемпионати шахсий биринчиликда 11 вазн тоифасида, қолаверса, эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий ката ҳамда кумитэ баҳслари бўйича ўтказилади. Шу тариқа, қитъа биринчилигида жами 15 комплект медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилади.

Олимпиада йўлланмалари

Регламентга кўра, Токиода ҳар бир вазн тоифасида 9 спортчи иштирок этиши мумкин. Бунда биттадан ўринларни мезбон жамоа вакиллари банд қилиб бўлишган. WKF рейтингида энг кучли тўрталикка кира олган спортчилар тўғридан тўғри йўлланма қўлга киритишлари мумкин. Қолган 4 йўлланма эса 2020 йил май ойида Парижда бўладиган мусобақада ўйналади.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 17:09, 20.03.2019.
Ўқилди: 2626 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [12489]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11993]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5978]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [5809]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5086]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2979]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2152]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [2059]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [1953]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [1942]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.