Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистонлик икки футболчи Франция клуби билан шартнома имзолайди

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ, ўзбекистонлик икки футболчи Франция чемпионатига йўл олиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 21 март куни ушбу футболчиларнинг агенти Акмал Эшонхонов Франция клуби билан музокараларга оид айрим маълумотларни Instagram’даги саҳифасида ошкор қилди.

“Фаолиятини Ўзбекистон чемпионатида ўтказган 29 ёшли ҳужумчи Абдумалик Абдуллаев ҳамда наманганлик 24 ёшли ярим ҳимоячи Амирхон Ибрагимов яқин кунларда Франциянинг 3-дивизион иштирокчиси “Лаваль” клуби билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Францияда трансферлар ойнаси ёпиқ бўлгани сабаб клуб ўзбекистонлик футболчилар билан янги мавсумга тайёргарлик кўришни режалаштирилган.

Трансфер билан боғлиқ барча ҳужжат ишлари якунига етди, клуб ҳамда юқори спорт ташкилотлари томонидан қўйилган шартларни тўлиқ бажардик. Энди олдимизда фақат “Лаваль” билан шартнома имзолаш масаласи ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан айрим келишувларга эришиш ишлари қолди.

Умид қиламанки, ЎФА ушбу футболчиларнинг трансфер масаласини ижобий кўриб чиқади.

“Футболчи агенти” сертификатини тасдиқлаган ФИФА президенти Жанни Инфантинога самимий миннатдорлик билдираман.

Тез кунларда гўзал Франциядан ажойиб Ўзбекистонга саломлар йўллаймиз!”, дея ёзиб қолдирган ФИФА агенти Акмал Эшонхонов.

Маълумот ўрнида, “Лаваль” клуби Франция 3-дивизионида 26-турдан сўнг 43 очко жамғариб, турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. “Родез”, “Шамбли”, “Ле-Ман” каби жамоалар “Лаваль”дан кўпроқ очко тўплаган.

Эслатиб ўтамиз, Абдумалик Абдуллаев “Навбаҳор”, “Андижон”, “Динамо” Самарқанд, АГМК клублари сафида тўп сурган.

Амирхон Ибрагимов эса “Қўқон-1912” клубининг январда бўлиб ўтган Тошкентдаги йиғинида иштирок этганди. У бунгача “Косонсой”, “Янгиер”, “Хотира-79” клубларида фаолият олиб борган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 18:11, 21.03.2019.
Ўқилди: 17914 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.