Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Ғофур Раҳимов: «Менга нисбатан қўйилган айбловлар тўқиб чиқарилган»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Аввалроқ, Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти Ғофур Раҳимов эгаллаб турган лавозимини тарк этгани ҳақида хабар берган эдик. Ғофур Раҳимовнинг бу ҳақдаги баёноти ташкилотнинг расмий сайтида бугун, 22 март куни эълон қилинди.

“25 йилдан ортиқ вақтни буюк бокс спорти ва Олимпия ҳаракатлари учун бағишлаб, ҳамиша спортнинг муваффақияти ва спортчиларимиз шаънини барчасидан устун қўйганман.

Айниқса ўтган йил саноқсиз тун-у-кунларни сарф қилганча спортимиз ўзининг ёқимсиз ўтмишидан халос этилиши, кучлироқ ва аввалгидан соғломроқ бўлиши учун ҳаракат қилдик.

AIBA амалга оширган ишлар ва бир қатор соҳалар, жумладан, бошқарув сиёсатининг такомиллаштирилгани билан жуда фахрланаман.

Барқарор иқтисодий ҳолатимиз, бюджет амалиётининг ақл ва интизом билан юритилиши кўплаб ҳамкорлар ишончини қайта тиклади. Шунингдек, бизлар янги ва Олимпия ҳамкорлари томонидан мақтовга сазовор бўлган ҳакамлик тизимини жорий қилдик.

Ўтган йили амалга оширилган ишлар AIBA ҳамда боксни жонлантириб, позитив қувват билан тўлдирганига чин дилдан ишонаман. Аммо шунча куч сарф этилганига қарамасдан охирги бир неча ой давомида келгусидаги Олимпия бокси масаласида кўплаб мунозаралар келиб чиқди.

Уларнинг аксарият қисмида диққат спортга эмас, сиёсатга қаратилган. Гарчи спорт ва сиёсат бир-биридан мустақил бўлиши мумкинлиги, AIBAʼда жорий қилинган яхши ўзгаришлар тан олинишига ишонган бўлсам ҳам сиёсий мунозаралар AIBA ташкилоти томонидан эришилган ютуқ ва жараённи шубҳа остида қолдирди.

Яна бир бор айтаман, менга нисбатан бўлган айбловлар тўқиб чиқарилган ва сиёсий ёлғонларга асосланган. Аммо ҳақиқат қарор топишига ишонаман.

Бундан ташқари, ҳамиша боксдан юқори эмаслигимни айтиб келганман, президент сифатида бизнинг спорт тури ва спортчиларимизга хизмат қилиш учун қўлимдан келганини қилишим керак.

Шу сабабли ҳам айни вазиятни ҳисобга олиб, AIBAнинг ижро қўмитасига ўзимнинг президент лавозимидан кетишим ҳақида маълум қилдим.

Дам олиш кунларида ушбу масалани муҳокама қилиш ва вақтинчалик президентни тайинлаш учун AIBAʼнинг ижро қўмитаси мажлисини чақирдим. Ўтган йилда амалга оширилган барча яхши ишлар келгусида спортимизни ривожлантириш учун хизмат қилади деб ишонаман”, дейилади расмий баёнотда.

Ғофур Раҳимов Халқаро Олимпия қўмитасининг номзодини қўймасликка илтимос қилишига қарамасдан, 2018 йил ноябрь ойида AIBA раҳбари этиб сайланган эди.

Манба: Worldnews.uz
Киритилди: 22:55, 22.03.2019.
Ўқилди: 5177 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4870]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4371]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4253]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3293]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2805]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2588]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2289]

Родри операция қилинади [1799]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1775]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1681]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик