Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

I халқаро Тошкент ярим марафони. Бош вазир ўринбосари ва вазирлар ҳам югуришда иштирок этди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабар берганимиздек бугун пойтахтимиздаги I халқаро Тошкент ярим марафони бўлиб ўтди.

Эртага тонгги соат 7.00дан бошлаб иштирокчилар пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси олдида тўпланишди. Соат 8.15да эса қатнашчилар старт зонасига йиғилди. Тошкент I халқаро ярим марафонининг тантанали очилиш маросими соат 8.40да бўлиб ўтди.

Шундан сўнг соат 9.00да 21 километр масофага югуришга старт берилди. 5 километр масофага югуриш қатнашчилари эса соат 9.10да ўз иштирокини бошлашди. Ҳар икки масофада ҳам иштирокчилар Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси олдидан старт олди ва марра чизиғи ҳам айнан шу манзил этиб белгиланган.

 

Бошқа иштирокчилар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдулҳакимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, вазирнинг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов, Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матжонов ва бошқа вазирликларнинг раҳбарлари ҳам югуришди.

 

Иштирокчилар Афросиёб, Нукус, Абдулла Қодирий, Мустақиллик шоҳ кўчалари бўйлаб метронинг Буюк ипак йўли бекатига, кейин Мирзо Улуғбек, Тараққиёт кўчалари орқали Амир Темур майдони, Ўзбекистон кўчаси, Мустақиллик майдони, Абдулла Қодирий ва Абай кўчалари бўйлаб югуриб ўтишди.

Манба: Stadion
Киритилди: 14:51, 24.03.2019.
Ўқилди: 1400 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.