4 кундан сўнг, АГМК Навоий шаҳрида Суперлигаси 2-турида "Қизилқум"га қарши ўйнайди.
АГМК Навоий шаҳри жамоасига қарши шу кунга қадар ўзаро ўтказилган ўйинлар сони 24тани ташкил этади.
Умумий статистика бўйича ҳозирда тенглик акс этган. Ўтказилган учрашувлардан 10тасида АГМК ва яна шунчасида "Қизилқум" ғалаба қозонган, 4 ўйин дуранг билан якунланган. Қизиқ томони, ҳар икки жамоанинг 10 ғалабасидан биттаси сафарда қайд этилган. Дуранглар ҳам тенг иккига бўлинган. Иккитаси Олмалиқда ва яна иккитаси Навоийда.
Ўзаро ўйинларда жамоалар таркибида кўплаб футболчилар майдонга тушган. Бу кўрсаткич АГМКда 120 нафарни ташкил этса, "Қизилқум"да 128 нафар. Энг кўп олмалиқликларга қарши Шерали Жўраев навоийликлар шарафини ҳимоя этган 18 ўйин.
АГМК таркибида Зоҳир Пиримов 19 марта элитада дебютини ўтказган собиқ жамоасига қарши майдонга тушган.
Ўзаро ўйинларда ҳар икки жамоа таркибида фаолият олиб борган ва гоҳ у, гоҳ бу жамоа шарафини ҳимоя этган футболчилар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Улар Аваз Агалиев, Тимур Айзаттулов, Руслан Вагапов, Андрей Власичев, Обид Жўрабоев, Шерали Жўраев, Отабек Зокиров, Неманья Йованович, Тимур Кагиров, Георги Квесиешвили, Шавкат Муллажонов, Акмал Рустамов, Ғулом Ўрунов, Собир Усмонхўжаев, Дониёр Усмонов, Павел Харчик, Жасур Ҳасанов, Самандар Шодмоновлардир. Бу рўйхатдан 2-тур якунлангач, Санъат Шихов ҳам жой олиши мумкин.
Яна бир қатор ҳар икки жамоада тўп сурган футболчилар бор, аммо улар ўзаро ўйинларда ҳар икки қарама-қаршиликда майдонга тушишмаган.
Тўпурарлар рўйхатида АГМК таркибида энг кўп гол уришга эришган Мўйдин Мамазулумов биринчи бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 7 гол бор. "Қизилқум" таркибида АГМК дарвозасини энг кўп ишғол этган Баҳриддин Ваҳобов ва Неманья Йованович ҳисобида 3тадан гол бор. Ўзаро ўйинларда бир марта хет-трик қайд этилган. Носир Отақўзиев АГМК сафида 2010 йилги мавсумда бунга эришган.
АГМК томонидан урилган 40 голдан биттаси, автогол бўлиб у Асқар Муҳиддиновга тегишли. Шунингдек, 2 гол пенальтидан амалга оширилган. "Қизилқум"нинг 34 голидан 4таси пенальтидан урилган.