Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Умид Аҳмаджонов Республика ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб интернатига 120дан ортиқ китоб совға қилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев аҳоли ўртасида саводхонликни ошириш, ёшлар орасида китобга бўлган меҳрни шакллантириш мақсадида бутун мамлакатимиз бўйлаб раҳбар ходимлар, вазирликлар ва қўмиталар, йирик компания ва ташкилотларга мактаб-интернатлар, институтлар ва кутубхоналарга китоблар совға қилиш бўйича ташаббус кўрсатган эди. Ушбу кўрсатма юзасидан Ўзбекистон МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов бугун Республика ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб интернати (РИОЗМИ) кутубхонасига 120дан ортиқ китоб совға қилди.

Ушбу китоблар орасидан Тохир Малик, Абдулла Қаҳҳор, Абдулла Қодирий Муҳаммад Юсуф каби ўзбек, А.С.Пушкин, М.Ю.Лермонтов, Шолохов, Л.Толстой, Т.Драйзер, Артур Конан Дойл, Жанни Родари каби хориж адабиёти намоёндалари, қолаверса, Валерий Лобановский, Борис Аркадьевдек жаҳонга машҳур спорт мутахассисларининг бадиий ва илмий асарлари ҳам ўрин олган.

Ҳақиқий спортчи бўлиб етишиш учун жисмоний тайёгарликдан ташқари интеллектуал жиҳатдан ҳам юқори салоҳиятга эга бўлиш керак. Дарҳақиқат, муҳтарам Президентимиз жуда ҳам фойдали ишни бошлаб бердилар. Ишонаманки, саводхонлиги юқори бўлган сиз каби спортчилар келажакда бунданда яхши натижалар қайд этиб, юртимиз довруғини янада кўтарасизлар”, – деди Амид Аҳмаджонов.

Шунингдек, МОҚ раҳбари РИОЗМИ фаолияти ва олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди. Камондан отиш, спорт курашлари ва бир қатор спорт турлари билан шуғулланадиган ёшлар учун таъмирланаётган иншоотлар ва майдонлар билан яқиндан танишиб, қилиниши керак бўлган қўшимча чора-тадбирлар бўйича ўз фикрини билдириб ўтди.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 17:49, 27.03.2019.
Ўқилди: 3907 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4809]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4343]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4224]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3271]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2786]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2570]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2273]

Родри операция қилинади [1787]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1769]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1668]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик