Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикасининг Президентининг “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ушбу қарорга асосан, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида янги кафедра, касб-ҳунар коллежларида янги йўналишлар ташкил этилиши ва ҳар йили 20 нафар ёш профессор-ўқитувчилар ва тренерлар ўқиш ҳамда малака ошириш учун хорижга юборилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Мазкур ҳужжат билан юртимизда қишки спорт турларини янада оммалаштиришга хизмат қиладиган бир қатор ишларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Хусусан, қарор билан Ўзбекистонда қишки спорт турларини ривожлантириш Дастури, 2019-2023 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида халқаро стандартларга жавоб берадиган енгил конструкцияли ёпиқ муз қопламали майдонлар қуриш ва уларни замонавий спорт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш манзилли дастури ҳамда оммавий ахборот воситалари, интернет тармоғи имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича медиа-режаси тасдиқланади. 

Лойиҳада жорий йил якунига қадар “Amirsoy” тоғ-чанғи дам олиш маскани фойдаланишга топширилиши режалаштирилганлиги айтиб ўтилган. 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг жойларда барпо этилаётган “Business city” шаклидаги замонавий ишбилармонлик марказлари ҳудудида 2019-2023 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида халқаро стандартларга жавоб берадиган енгил конструкцияли ёпиқ муз қопламали майдонлар қуриш ҳамда уларни замонавий спорт асбоб-ускуналари ва жиҳозлари билан таъминлаш бўйича таклифлар маъқулланмоқда. Шунингдек, қишки спорт турлари бўйича хорижий мутахассис ва тренерларни ишга жалб қилиш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида уй-жой ажратиш ҳам белгиланади. 

Ёшлар ўртасида қишки спорт турларини янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Сертификациялаш ва компьютерлаштириш маркази” давлат корхонасининг “Белдирсой” спорт базасида Ёшлар иттифоқини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан енгил конструкцияли бино ва иншоотлар барпо этиш, йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш ҳамда халқаро ва республика миқёсидаги нуфузли мусобақаларни ўтказиш учун замонавий спорт асбоб-ускуналари ва жиҳозлари билан беғараз таъминлаш режалаштирилмоқда. 

Қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби балансидаги Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғида жойлашган “Пахтакор” спорт базаси, унга туташ иккита дор йўли ҳамда чанғида учиш трассасини реконструкция қилиш, шунингдек Тошкент шаҳри Олмазор тумани Мухбир кўчаси 12-уйда халқаро стандартларга жавоб берадиган енгил конструкцияли ёпиқ муз қопламали майдон қуриш ҳамда замонавий спорт асбоб-ускуналари ва жиҳозлари билан таъминлаш бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлган капитал қўйилма лимити ажратилишини 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда назарда тутиш вазифаси белгиланмоқда.

Қишки спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаларини тайёрлашга жалб қилинган хорижий спорт мутахассислари ва тренерларига 2019 йилдан бошлаб ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача миқдорда иш ҳақи тўланади. 

Қишки спорт турлари бўйича хориждан сотиб олинадиган спорт анжомлари, жиҳозлари ва инвентарлари ҳамда махсус спорт кийимлари божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.

Ҳужжат билан давлат спорт таълими муассасаларида спортнинг қишки турлари, айниқса, конькида фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг, хоккей турлари бўйича бўлимлар ташкил этилади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишки спорт турлари бўйича саралаш, селекция ишларини ташкил этиш учун болалар, ўсмирлар, қизларнинг юқори даражадаги иқтидорини аниқлашга имкон берувчи спорт тадбирлари ташкил этилади.

Манба: Stadion
Киритилди: 07:34, 29.03.2019.
Ўқилди: 1532 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Заза Жанашия: «Ўзбекистонга бешта Каннаваро келса ҳам, натижа ўзгармайди» [5019]

Виталий Денисов Конго ДРни мағлуб этиш имкониятларини баҳолади [4785]

Тареми: «Турнир – шунчаки ҳалокат. Инфантино барча муаммоларни ҳал қилишини айтганди, аммо ФИФА ҳеч нарса қилмади» [4237]

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг Конго ДРга қарши баҳсдаги имкониятларини баҳолади [2982]

«Манчестер Сити» ўсиб бораётган юлдуз учун бошқа грандлар билан рақобатлашади [2193]

ЖЧ-2026. ГОООЛ! Ўзбекистон Конгога қарши ўйинда ҳисобни очди (видео) [1834]

Forbes. ЖЧдаги энг сердаромад футболчилар рейтингини эълон қилинди. Унда Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор [1744]

Де Брюйне ЖЧда Бельгиянинг рекордчисига айланди [1650]

Угартенинг оғир жароҳати «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер режаларини барбод қилиши мумкин [1585]

Элдор Шомуродов ЖЧ-2026дан чиқиб кетган Ўзбекистон терма жамоасининг иштирокига баҳо берди [1556]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик