Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Денис Черишев: «Хихондан Мадридга яёв боришга тайёр эдим»

Баҳо:
+ | -

Россия термаси аъзоси, айни пайт ижара асосида «Валенсия» клубида тўп сураётган Денис Черишев россиялик ҳам-касбларимиз билан суҳбатда «Реал»даги фаолияти, миллий жамоадаги ўзгаришлар ва мураббийлари ҳақида сўз юритди.

Собиқ клубдошлари ҳақида

- 11 ёшлигимда бўш вақтимни Начо Фернандес ва Маркос Алонсо билан бирга ўтказардим. Ҳозир кам кўришамиз, асосан бир-биримизни туғилган кун билан табриклаймиз. Яқинда Начо ўғил фарзандли бўлганида, унга ёзгандим. Умуман, майдонда тўқнаш келганимизда гаплашамиз. Телефонимдаги рўйхатда рақами бор энг ёрқин юлдуз - Лука Модрич. Уни «Олтин тўп» соҳиби бўлгани билан табриклаганимда, у ҳам жавоб ёзганди.

Отаси ҳақида

- Испанияга борганимда, отам Хихоннинг «Спортинг» клубида ўйнарди, мен ҳам шу жамоада машғулотларни бошлаганман. Отам менга ёрдам бериш учун фаолиятини эртароқ тугатгани - бор гап. Айнан унинг саъй-ҳаракатлари туфайли фаолиятимни йўлга қўйдим. Мени «Реал»га чақиришганида, отам 33 ёшда эди, унга Ла Лига ва Сегундадан таклифлар тушганди. У мураббийликка ўқишни хоҳлади, аммо менинг ўйиним яхши чиқиши учун ўз фаолиятидан воз кечди. Дастлаб Мадридга якка ўзим боришим мумкин эди, бироқ 11 ёшда эканлигимни инобатга олиб, ота-онам бирга яшашимиз керак деган хулосага келишди. Хайриятки, ҳаммасини уддаладик.

«Реал»дан таклиф олгани ҳақида

- Отамга Хихондан Мадридгача бўлган 500 километр масофани яёв босиб ўтишим мумкинлигини айтгандим. «Реал»даги илк куним ёдимда, автобусда кетаётганда ўйланиб қолгандим: «Энг яхши 11 футболчи шу ерга тўпланган бўлса керак». Аввалига бироз асабийлашганман, аммо тўпни менга беришганида, ҳаммасини унутганман.

Ҳали Россияга қайтмайди

- Зобнин ва Кутёпов «Спартак»ка чақиришди, ҳазил тариқасида. Ўйлашимча, ҳали қайтишга эрта. Кучли чемпионатларда янада ривожланиш учун кучим етади, деб ҳисоблайман. Ла Лига - топ чемпионатлардан бири, у ерда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман.

Роналду ҳақида

- У ҳамиша машғулот ўтказарди, ҳаттоки, уйида ҳам. Тонгги соат 3-4ларда қаергадир борсак, муздеккина сувга тушиб, тикланарди. Ҳақиқий профессионал. Роналду билан бирга ўйнаётганимизда, Ирина Шейк билан учрашиб юрарди, кўпинча рус сўзлардан фойдаланарди: «вилка», «ложка»...

Моуриньоми, Зиданми ёки Черчесов?

- Сўзсиз Станислав Саламовични танлайман. У термага чақирилмаганимда ҳам мен билан алоқани узмаганди. «Вильярреал»да кам ўйнаётганимни ўзим ҳам тушуниб турардим. Аммо у барибир қўнғироқ қилиб, ўзимни қандай сезаётганим билан қизиқарди.

Мундиалдаги иштироки ҳақида

- Мен нима қилдим? Ҳеч нима. Жаҳон чемпионати ажойиб ўтди, аммо буни бир четга суриб, изланишда давом этиш керак. Олдинда Евро саралашидаги муҳим ўйинлар кутмоқда.

ЖЧдаги Россия термасининг сири нимада?

- Черчесов финалга етиб боришимизга охиригача ишонди. У билан ўтказган ҳар бир кунимизда биз ҳам бунга ишона бошладик. Гуруҳдан чиққанимизда, жуда қувондик, аммо мураббий шундай деди: «Бу бошланиши, холос, олдинга интилишда давом этишимиз керак». Ҳар қандай рақибни енга олишимизга, мураббийга ишондик, у эса бизга ишонди. Эсимда, Мисрга қарши баҳсдаги ғалабадан кейин отам билан бирга тушлик қилдик. Авваллари ўйиним қовушмаганини эсладик, ҳозир ҳаммаси бошқача эканидан қувондик.

Россияликлардан қайси бири «Реал» даражасига чиқа олади?

- Головин, Ахметов. Улар уддалашади, фақат имконият берилса, бас. Ўйлашимча, термамиздагилардан биринчи бўлиб Европага йўл оладиганлар - Зобнин ва Фернандес. Романинг қилаётган ишларини кўриб, ҳар қандай чемпионатда ўйнаб кетишига кўзим етади.

«Реал»дан кетгани айни муддао

- Денис жаҳон чемпионатидаги иштирокдан роҳат олди. Агар «Реал»дан кетмаганида, бундай шарафга муяссар бўлармиди, номаълум, - дейди Дмитрий Черишев. - Стас Черчесов фақат ўйин амалиёти кўпроқ ўйинчиларни танлайди. Денис ҳам улардан бири эди, кўп гол ураётганди. Шундай экан, «Қироллик клуби»ни тарк этгани учун мундиалда қатнашиш имконияти туғилди, дейиш мумкин.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 09:54, 29.03.2019.
Ўқилди: 2131 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3789]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2899]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2009]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1884]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1868]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1620]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1571]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1514]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1506]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1350]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.