Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Ўсмирларимиз ITF жамоавий чемпионатида кортга чиқишади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Кеча, 28 март куни теннис бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси яна бир йирик мусобақада иштирок этиш учун Малайзияга жўнаб кетди. Куала-Лумпур шаҳрида ушбу спорт тури бўйича бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги ITF жамоавий чемпионатида мамлакатимиздан 6 нафар ёш ракетка устаси қатнашиши кутилмоқда.

Мазкур чемпионатда юртимиз шарафини ўғил болалардан Амир Милушев, Бобурмирзо Ёқубжонов, Қодиржон Одилов, қизлардан Мафтунабону Қаҳрамонова, Шаҳноза Маримова ҳамда Муниса Ашурбековалар ҳимоя қилишади. Ўзбекистон теннис федерацияси томонидан мусобақа ташкилий қўмитасига юборилган буюртмада захирадаги спортчи Исмоил Турдиевнинг номи ҳам қайд этилган.

Эътиборли томони Малайзияга жўнаб кетган таркибимиз асосини 14 ёшли теннисчилар ташкил этган, биргина Шаҳноза Маримова 13 ёшда. Шунингдек, 6 спортчимизнинг 5 нафари Теннис бўйича Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари спорт мактаби тарбияланувчилари эканлигини ҳам маълумот ўрнида келтириб ўтиш мумкин. Ягона теннисчимиз, Қодиржон Одилов Фарғона вилояти спорт ўйинлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида машғулот олиб боради.

Турнир давомида вакилларимизга Фаррух Обидов ва Муҳаммадризо Саидхўжаев мураббийлик қилишади.

Натижалар ҳақида хабар бериб борамиз.

Киритилди: 10:37, 29.03.2019.
Ўқилди: 1035 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4870]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4371]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4253]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3293]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2805]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2588]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2289]

Родри операция қилинади [1799]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1775]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1681]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик