Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Келишилган ўйинлар. Исботланган!

Баҳо:
+ | -

Сўнгги пайтларда келишган ўйинлар футболнинг биринчи рақамли душманига айланиб қолди. Футболчи ва мураббийлар моэмайгина пул ишлаб олиш мақсадида ўйнларни келишилган кўринишда ўтказишмоқда. Бугун Европанинг  номдор жамоалари томонидан ўтказилган «ажойиб» ўйинлар тўғрисида сўз боради.

2005-йил Италия

«Италия А» сериясидаги бир йўла 14 та клуб келишилган учрашувлар ўтказганликда гумон қилинади ва пракратура ушбу иш билан шуғулланишни бошлайди. Узоқ давом этган суриштирув-тергов ишлари нафақат Италияни балки бутун дунёни ҳайратда қолдирди! Айниқса «Ювентус» раҳбарларидан бири саналган Лучано Можжининг ҳакамлар қўмитаси билан биргаликда уйиштирган «томоша»лари кўпчиликни шок холатига тушириб қўйди.  Оқибатда «Юве» иккита чемпионликдан айрилди ва янги  мавсумни «Б серия»да бошлади. «Миллан», «Лацио», «Режжина» сингари клублар минус очколар билан янги мавсумни бошлашларига тўғри келди.
Италия футболи 2005-2006- йилдаги воқеаларидан сўнг қақшатқич зарбага учради ва ҳали ҳануз ўзига кела олганича йўқ.

Келишган учрашувларнинг оқибатида «Кичкина жаҳон чемпионати» деб аталадиган нуфузли чемпионат тобора файзсиз ва зерикарли бўлиб бормоқда. Келишилган учрашувлар Италия футболи ривожини 10 йилга ортга суриб юборди. Вазиятдан унумли фойдаланаган АПЛ биринчи рақамли чемпионатга айланиб олди…

2011 йил

«Атлетико Мадрид» сафидаги ажойиб ўйинлари билан кўпчиликнинг ёдида қолган Габи «Сарагоза» сафида тўп сурган пайтлари анчайин жиддий муоммоларга дуч келади…

Гап шундаки, 2010-11-йилги мавсумлар сўнгида «Сарагоза» «Ла Лигада»да жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган эди. Сўнгги турда «Леванте»ни қабул қилган мезбонлар ғалаба қозонишса, элитада жон сақлаб қолишлари аниқ эди. Учрашув  2 : 1 ҳисобида «Сарагоза»нинг ғалабаси билан якунланган, мезбонлар ўша мавсум қуйи двизионга тушиб кетишмаган эди. Ушбу учрашувдан 4 йил ўтиб Испания пракратураси  учрашувга доир футболчи ва ҳакамларни сиқув остига олди. Банк ҳисоб рақамлари текширила бошланганда ҳаммаси аён бўлди. Ўша 2 : 1 ҳисобида якунланган учрашув тугишига 2 дақиқа қолганида «Леванте» ҳисоб рақамига нотаниш инсонлар томонидан 1 миллион евро миқдорида пул ўтказиб берилган экан.

Кейинчалик маълум бўлишича айна нотаниш инсонлар  томонидан «Леванте» клубининг бир нечта ўйинчиларининг банк ҳисоб рақамларига 120 минг евро миқдорида пул ўтказилган. Бу жиноий ишни ўрганиш жараёнида кўплаб майда қоида бузарликлар ҳам фош қилинди ва тергов ҳали тўлиқ тўхтатилганича йўқ!

2011-йилдаги келишилган ўйин клуб имиджини кескин тушуриб юборди. Бу ҳам етмагандек клуб анчадан бери қуйи двизионда ўрлашиб қолган. Биз бу клубни ҳали-бери «Ла Лига»да кўрмасак ҳам керак

2015-йил        

Непал терма жамоасининг 5 та футболчиси ҳозирда қамоқ жазосини ўтамоқда…

Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги саралаш учрашувларида Непал терма жамоаси  Авғонистон, Бангладеш, Малайсия, Цингапур термаларига мағлубиятга учрайди. Кўпчилик томонидан ортиқча шов-шувсиз қабул қилинган мағлубиятлардан сўнг Непал прократурасига аноним қўнғироқ бўлади ва 5 та футболчининг номлари айтилади. Ачинарлиси, улар орасида Непал термаси сардори ҳам мавжуд эди…

Прократура ушбу қўнғироқ юзасидан тергов ишларини бошлайди ва кўп ўтмай ҳаммаси аён бўлади. Маҳаллий Букмейкерлик идоралари билан  келишлган ҳолда, учрашувларда йирик ҳисобда мағлубиятга учраган Непал термаси футболчилари мўмайгина пул ишлаб олишади. Келишилган учрашувларда майдонга тушган футболчилар Ватан ҳойинлигида айбланишди ва 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

2011-2014-йил

Салвадор терма жамоаси футболчиларининг бир йўла 16 та футболчиси бутун умрга футболдан четлатилганини кўпчилик билмаса керак.

Гап шундаки, Салвадор «ЖЧ 2014» саралаш баҳсларидаги очколарни очиқчасига пуллаб юборган. Жамоа Мексика ва Америка терма жамоаларидан нақд 5 тадан гол қабул қилиб олган  ўйинда шу қадар уқувсизлик билан рўл ижро этган-ки,  футболчиларининг хатти-ҳаракатлари кўп ўтмай ФИФАда шубҳа уйғотади.
Тергов жараёнида маълум бўлишича, Салвадор ЖЧ саралаш босқичидаги 85 фоиз учрашувларда атайин ютказиб берган экан. Қизииқ томони шундаки, ФИФА негадир фақат Салвадорни айблади ва юқорида айтилганидек  терма жамоанинг бир йўла 16 та футболчисини футболдан абадий четлатди…

Мақола   «Гоал24»,  «Портие Дрогба»,  «Советский Спорт» нашрлари маълумотига таянган ҳолда ёзилди.

Я.У

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:29, 29.03.2019.
Ўқилди: 9563 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.