«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп мавсумнинг қолган қисми борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Қолган ўйинлар қанчалар қийин бўлишини биламан. Кўпчиликнинг фикрича, АПЛда қолган 7та ўйиннинг барчасини ютишимиз керак. Боиси, «Манчестер Сити» ҳам шундай қилади.
Биз ҳақиқатан бунга тайёр эканимизга ишончимиз комил бўлиши керак. Тан олишимиз керак, биз қийин ўйинларга дуч келамиз, масалан, «Фулхэм»га қарши учрашувда бўлгани каби.
Бундай ҳолат АПЛнинг навбатдаги 7та ўйини ва умид қиламан, Чемпионлар лигасининг 5та баҳсида рўй бериши мумкин. Биз бунга тайёр бўлишимиз керак.
Агар жамоа ҳеч қандай муаммони кутмаса, бу ғалати бўларди. Агар муаммоларга тўқнаш келишимиз мумкинлигини билсак, бунга тайёр бўламиз», – деди Клопп.