«Ванда Метрополитано» стадионида ташкиллаштириладиган ЧЛнинг навбатдаги финалига даъвогарлар сони тобора қисқармоқда.
Ҳозирга келиб, атиги 8та клуб қолганини яхши биласиз, 1|4 финал жуфтликлари ҳам маълум. Демак, илк ўйинлар вақти - 9-10 апрелгача кучли саккизлик барчанинг диққат эътиборида бўлади. Шунга мувофиқ, биз ҳам навбатдаги босқич иштирокчиларига назар ташлаш баробарида турли-туман фактлар, маълумотлар тўпландисини тақдим этишни лозим кўрдик.
«ТОТТЕНХЭМ» (Англия)
УЕФА рейтингидаги ўрни: 18
Жорий ЧЛдаги статистикаси: 8та ўйин, 4та ғалаба, 2та дуранг, 2та мағлубият, голлар нисбати: 13-10
1|8 финалдаги натижаси: 3:0 ва 1:0 (умумий - 4:0), «Боруссия» (Дортмунд)га қарши
Энг яхши тўпурар: Гарри Кейн - 5та гол
Энг яхши ассистентлар: Кристиан Эриксен, Эрик Ламела - 2тадан узатма
Ўтган мавсумдаги халқаро натижаси: ЧЛ 1|8 финали
ЧК|ЧЛдаги энг яхши натижаси: ярим финал (1961|1962)
ЧК|ЧЛ чорак финалидаги умумий статистикаси: 2та уриниш, 1та самарали, 1та омадсиз (50 фоиз муваффақият)
Охирги чорак финал: 0:4 ва 0:1 (умумий - 0:5), мавсум-2010|2011да «Реал»га қарши
«АЯКС» (Голландия)
УЕФА рейтингидаги ўрни: 22
Жорий ЧЛдаги статистикаси: 14та ўйин, 8та ғалаба, 5та дуранг, 1та мағлубият (саралаш ўйини ҳам ҳисобга олинган), голлар нисбати: 29-12
1|8 финалдаги натижаси: 1:2 ва 4:1 (умумий - 5:3), «Реал»га қарши
Энг яхши тўпурар: Душан Тадич - 9та гол (3таси саралаш босқичида)
Энг яхши ассистент: Душан Тадич - 6та узатма (3таси саралаш босқичида)
Ўтган мавсумдаги халқаро натижаси: ЧЛ учинчи квалификацион раундида «Ницца»дан ва ЕЛ «плей-офф» раундида «Русенборг»дан мағлубият
ЧК|ЧЛдаги энг яхши натижаси: чемпион (1970|1971, 1971|1972, 1972|1973 ва 1994|1995)
ЧК|ЧЛ чорак финалидаги умумий статистикаси: 12та уриниш, 8та самарали, 4та омадсиз (67 фоиз муваффақият)
Охирги чорак финал: 0:0 ва 2:3 (умумий - 2:3), мавсум-2002|2003да «Милан»га қарши
«ПОРТУ» (Португалия)
УЕФА рейтингидаги ўрни: 9
Жорий ЧЛдаги статистикаси: 8та ўйин, 6та ғалаба, 1та дуранг, 1та мағлубият, голлар нисбати: 19-9
1|8 финалдаги натижаси: 1:2 ва 3:1 (умумий - 4:3), «Рома»га қарши
Энг яхши тўпурар: Мусса Марега - 6та гол
Энг яхши ассистентлар: Мусса Марега, Алекс Теллес, Ёсин Браими, Оливер Торрес, Хесус Корона - 2тадан узатма
Ўтган мавсумдаги халқаро натижаси: ЧЛ 1|8 финали
ЧК|ЧЛдаги энг яхши натижаси: чемпион (1986|1987 ва 2003|2004)
ЧК|ЧЛ чорак финалидаги умумий статистикаси: 8та уриниш, 3та самарали, 5та омадсиз (38 фоиз муваффақият)
Охирги чорак финал: 3:1 ва 1:6 (умумий - 4:7), мавсум-2014|2015да «Бавария»га қарши
«МЮ» (Англия)
УЕФА рейтингидаги ўрни: 15
Жорий ЧЛдаги статистикаси: 8та ўйин, 4та ғалаба, 1та дуранг, 3та мағлубият, голлар нисбати: 10-7
1|8 финалдаги натижаси: 0:2 ва 3:1 (умумий - 3:3, сафарда урилган гол эвазига устунлик), «ПСЖ»га қарши
Энг яхши тўпурарлар: Ромелу Лукаку, Поль Погба, Маркус Рашфорд - 2тадан гол
Энг яхши ассистентлар: Эшли Янг, Ромелу Лукаку, Фред, Маркус Рашфорд, Поль Погба - 1тадан узатма
Ўтган мавсумдаги халқаро натижаси: ЧЛ 1|8 финали
ЧК|ЧЛдаги энг яхши натижаси: чемпион (1967|1968, 1998|1999 ва 2007|2008)
ЧК|ЧЛ чорак финалидаги умумий статистикаси: 18та уриниш, 12та самарали, 6та омадсиз (67 фоиз муваффақият)
Охирги чорак финал: 1:1 ва 1:3 (умумий - 2:4), мавсум-2013|2014да «Бавария»га қарши
«ЮВЕНТУС» (Италия)
УЕФА рейтингидаги ўрни: 5
Жорий ЧЛдаги статистикаси: 8та ўйин, 5та ғалаба, 3та мағлубият, голлар нисбати: 12-6
1|8 финалдаги натижаси: 0:2 ва 3:0 (умумий - 3:2), «Атлетико»га қарши
Энг яхши тўпурар: Пауло Дибала - 5та гол
Энг яхши ассистентлар: Криштиану Роналду, Хуан Куадрадо, Леонардо Бонуччи - 2тадан узатма
Ўтган мавсумдаги халқаро натижаси: ЧЛ 1|4 финали
ЧК|ЧЛдаги энг яхши натижаси: чемпион (1984|1985 ва 1995|1996)
ЧК|ЧЛ чорак финалидаги умумий статистикаси: 18та уриниш, 12та самарали, 6та омадсиз (67 фоиз муваффақият)
Охирги чорак финал: 0:3 ва 3:1 (умумий - 3:4), мавсум-2017|2018да «Реал»га қарши
«МАНЧЕСТЕР СИТИ» (Англия)
УЕФА рейтингидаги ўрни: 6
Жорий ЧЛдаги статистикаси: 8та ўйин, 6та ғалаба, 1та дуранг, 1та мағлубият, голлар нисбати: 26-8
1|8 финалдаги натижаси: 3:2 ва 7:0 (умумий - 10:2), «Шальке»га қарши
Энг яхши тўпурар: Серхио Агуэро - 5та гол
Энг яхши ассистент: Лерой Сане - 5та узатма
Ўтган мавсумдаги халқаро натижаси: ЧЛ 1|4 финали
ЧК|ЧЛдаги энг яхши натижаси: ярим финал (2015|2016)
ЧК|ЧЛ чорак финалидаги умумий статистикаси: 2та уриниш, 1та самарали, 1та омадсиз (50 фоиз муваффақият)
Охирги чорак финал: 0:3 ва 1:2 (умумий - 1:5), мавсум-2017|2018да «Ливерпул»га қарши
«БАРСЕЛОНА» (Испания)
УЕФА рейтингидаги ўрни: 2
Жорий ЧЛдаги статистикаси: 8та ўйин, 5та ғалаба, 3та дуранг, голлар нисбати: 19-6
1|8 финалдаги натижаси: 0:0 ва 5:1 (умумий - 5:1), «Лион»га қарши
Энг яхши тўпурар: Лионель Месси - 8та гол
Энг яхши ассистентлар: Лионель Месси, Луис Суарес, Жорди Альба, Филиппе Коутиньо - 3тадан узатма
Ўтган мавсумдаги халқаро натижаси: ЧЛ 1|4 финали
ЧК|ЧЛдаги энг яхши натижаси: чемпион (1991|1992, 2005|2006, 2008|2009, 2010|2011 ва 2014|2015)
ЧК|ЧЛ чорак финалидаги умумий статистикаси: 20та уриниш, 14та самарали, 6та омадсиз (70 фоиз муваффақият)
Охирги чорак финал: 4:1 ва 0:3 (умумий - 4:4, сафардаги гол қоидаси туфайли мағлубият), мавсум-2017|2018да «Рома»га қарши
«ЛИВЕРПУЛЬ» (Англия)
УЕФА рейтингидаги ўрни: 12
Жорий ЧЛдаги статистикаси: 8та ўйин, 4та ғалаба, 1та дуранг, 3та мағлубият, голлар нисбати: 12-8
1|8 финалдаги натижаси: 0:0 ва 3:1 (умумий - 3:1), «Бавария»га қарши
Энг яхши тўпурарлар: Садио Мане, Муҳаммад Салоҳ - 3тадан гол
Энг яхши ассистентлар: Виржиль ван Дейк, Жеймс Милнер, Эндрю Робертсон - 2тадан узатма
Ўтган мавсумдаги халқаро натижаси: ЧЛ финали
ЧК|ЧЛдаги энг яхши натижаси: чемпион (1976|1977, 1977|1978, 1980|1981, 1983|1984 ва 2004|2005)
ЧК|ЧЛ чорак финалидаги умумий статистикаси: 14та уриниш, 10та самарали, 4та омадсиз (71 фоиз муваффақият)
Охирги чорак финал: 3:0 ва 2:1 (умумий - 5:1), мавсум-2017|2018да «Манчестер Сити»га қарши
Жуфтликлар: 12та ҚизиҚарли факт
«Аякс» (Голландия) - «Ювентус» (Италия)
1. Жорий ЧЛнинг бош тўпурари айнан «Аякс» ихтиёрида - Душан Тадич. Тўғри, серб футболчиси 9та голидан 3тасини саралаш ўйинларида урган. Хуллас, умумий ҳисоб-китобга қарасак, Тадич айни ҳолатда Лионель Месси ва Роберт Левандовскидан олдинда. «Юве» юлдузи Криштиану Роналду ҳисобида эса 4тагина гол бор. Қолаверса, 7та ўйинда қатнашган португалиялик 3та голини «Атлетико»га қарши кечган охирги учрашувда нишонлади.
2. Леонардо Бонуччи «Милан»дан қайтгач, «Ювентус»да яна муҳим ўйинчилар қаторига қўшилди. Дарвозабон Войцех Шеснидан ташқари, айнан у ЧЛ доирасидаги барча учрашувларда тўлиқ вақт давомида ҳаракатланди. Миралем Пьянич ҳам барча ўйинларни бошланғич таркибда бошлади, аммо бир бора ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди.
3. Икки рақиб замонавий турнир тарихида бир-бирига 5 марта тўқнаш келган. Эътиборлиси, уларнинг ҳаммасида «Ювентус» ғалаба қозонган. Айниқса, ўтган асрнинг 90-йиллари охиридаги тўқнашувлар эсда қолган. Ўшанда туринликлар «Аякс»ни аввалига финалда пенальтилар серияси орқали доғда қолдиришган, кейин эса ярим финалдан чиқариб юборишган.
«Ливерпуль» (Англия) - «Порту» (Португалия)
4. «Бавария»дан устун келган «Ливерпуль» Англия футболининг 10 йил олдинги натижаси такрорланишини таъминлади. Яъни клуб чорак финалга чиққан АПЛнинг 4-вакилига айланди. Мавсум-2008|2009да ҳам Англиянинг 4та жамоаси чорак финалда ўйнаганди.
5. Агар «Порту» кейинги босқичга ўтса, Россиянинг УЕФА коэффициентлар рейтинги 6-ўрнида қолиши имконияти янада пасаяди. Қолаверса, Португалиянинг яна бир вакили - «Бенфика» ЕЛда курашни давом эттирмоқда. Демак, россияликлар бу жуфтликда Муҳаммад Салоҳ ва унинг шерикларига мухлислик қилишади.
6. «Порту»ни ўтган йили айнан «Ливерпуль» курашдан четга чиқариб юборганди. Боз устига, португалияликлар оғриқли мағлубиятни тан олишган. Садио Мане «хет-трик» қайд этиш асносида «Порту»ни «тилка-тилка» қилиб ташлагани, «Драгау»да деярли 50 минг мухлис кўз олдида 0:5... Ҳа, Португалия грандининг ўша оқшом ва мисли йўқ шармандаликни унутмагани тайин.
«Тоттенхэм» (Англия) - «Манчестер Сити» (Англия)
7. «Шпорлар» замонавий турнир тарихидаги энг яхши шахсий натижаларини такрорлашди. Лондон клуби 2011 йили ҳам 1|4 финалда ўйнаган, аммо «Реал»га бас келолмаганди. Роман Павлюченко ўша вақт айнан «Тоттенхэм»да ўйнарди, энди жамоада Гарри Кейндек голеадор бор.
8. «Биз ЧЛда ҳали ўсмирдекмиз», — деганди Хосеп Гвардиола «Шальке»га қарши кечган жавоб баҳсидан олдин. Қаранг, «ўсмирлар» туппа-тузук жамоани 7:0 ҳисобида таслим этишди. Аслида шайхлар жамоаси турнирда етарли тажриба тўплашга улгурган. Мисол учун, «шаҳарликлар» мавсум-2015|2016 ярим финалида ўйнашди. АПЛнинг амалдаги чемпиони таркиби ва ўйин услубини назарда тутиб айтсак, Пепнинг гапи ортиқча — унинг жамоаси яққол фаворитлардан бири.
9. Тушунарлики, икки клуб АПЛда етарлича ўзаро куч синашган. Диққатга сазовор томони, «Тоттенхэм» ва «Сити» энди 2 ҳафта оралиғида 3 марта «дуэл»га киришади: аввалига ЛЧда икки бора, кейин АПЛ доирасида.
«Барселона» (Испания) - «МЮ» (Англия)
10. «Барселона» - жорий ЧЛда ҳали мағлубият нималигини билмаган ягона клуб, қолаверса, у Испаниянинг охирги вакили. «Атлетико»нинг кутилмаган омадсизлиги ва «Реал»нинг ақл бовар қилмас мағлубияти билан бир неча йилга чўзилган испанча «гегемон»лик хотима топди. 1|4 финалда Ла-лигадан 1тагина жамоа - бунақаси 2010 йилдан буён кузатилмаётганди.
11. ЛЧ чорак финали «Юнайтед» учун қандайдир сеҳрланган босқичдек. Ҳар ҳолда, «қизил иблислар» анчадан буён шу раунддан ўта олишмаяпти. «МЮ» 1|4 финал синовини охирги марта 2011 йили енгганди. Ўшанда сэр Алекс Фергюсон жамоаси финалга ҳам чиққан ва айнан «Барселона»га ютқазган.
12. Аслида бу жуфтликнинг биринчи ўйинига Каталония мезбонлик қилиши керак эди, бироқ «Сити» туфайли тақвим ўзгартирилди. Яъни Манчестернинг икки жамоаси ҳам дастлабки учрашувда меҳмон мақомини олгач, УЕФА «Сити» эмас, «Юнайтед» ўйинлари тартибини алмаштирди.
Ўзаро ўйинлар тарихи
«Барселона» — «МЮ» (11та ўйин): 4 - 4 - 3, голлар — 20:15
- Лионель Месси ЧЛда Англия жамоаларига жами 22та гол «ҳадя» этган. Бошқа ҳеч бир футболчи инглизларни бу қадар кўп ранжитмаган.
«Аякс» — «Ювентус» (12та ўйин): 2 - 4 - 6,
голлар — 9:15
- Криштиану Роналду ЧЛда «Аякс» дарвозасига 7та гол урган. У турнирда фақат «Бавария» (9та) ҳамда «Ювентус» (10та)га кўпроқ гол «тортиқ» этган.
- «Ювентус» Голландия клубига қарши кечган охирги 9та ўйиннинг бирортасида енгилмаган: 5та ғалаба, 4та дуранг
«Ливерпуль» — «Порту» (6та ўйин): 3 - 3 - 0, голлар - 12:2
- «Порту» ЧЛ «плей-офф» раундларида Англия клублари билан 6 марта куч синашган ва фақат 1та уринишда устун келган. Эътиборлиси, портуликлар айнан ўша мавсум (2003|2004) якунида турнир ғолибига айланишган.
«Тоттенхэм» — «Манчестер Сити» (жамоалар олдин халқаро даража ўзаро ўйнаган эмас)
- Жорий ЧЛ ҳисобидан илк дерби (мамлакат миқёсида).
- Аслида «Тоттенхэм» ва «Манчестер Сити»нинг ўзаро ҳисоб-китоби тарихи анча узун: 156та ўйин! Шундан 60тасида «шпорлар», 61тасида эса «шаҳарликлар» ғалаба қозонишган, 35та учрашувда муроса кўчаси танланган. Голлар бўйича ҳам «Сити» олдинда - 242:216.
- Жорий ЧЛ чорак финалчилари орасида айнан «Тоттенхэм» ва «Манчестер Сити» турнирда ҳали ғалаба нашидасини сурмаган.
- Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити» бош мураббийи ролидаги илк мағлубиятни 2016 йилнинг октябрида «Тоттенхэм»га қарши кечган баҳсда тан олганди - 0:2.