Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Кахи Махарадзе: «Ўзбекистонни ўз ватанимдек севаман»

Баҳо:
+ | -

Юртимизда бир неча йиллардан буён фаолият юритаётган грузиялик Кахи Махарадзени танимайдиган мухлис топилмаса керак.

Ўз ишига виждонан ёндашадиган, керакли паллада масъулиятни зиммасига олишдан чўчимайдиган ярим ҳимоячи янги мавсумда «Сўғдиёна» шарафини ҳимоя қилади. Биз Жиззах клубининг Қаршига сафари олдидан легионер футболчини суҳбатга тортдик.

- Кахи, кайфиятлар қандай?

- Зўр. Мана, баҳорий ҳис-туйғулар кайфияти ҳукмрон. Бу вақтда 2-тур ўйинига қизғин ҳозирлик кўрмоқдамиз. Бизни Қарши сафари кутмоқда - мураккаб ва принципиал ўйин. Гарчи ҳозирги «Насаф» таркиби бир мунча ёшарган бўлса-да, бу хотиржамликка берилиш мумкинлигини англатмайди асло.

- «Локомотив»дан кетганингиздан сўнг Қозоғистон чемпионатида тўп суришингиз мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди...

- Ҳа, чиндан ҳам қишда бошқа чемпионатлардан таклифлар олдим. Аммо Қозоғистон клубларидан аниқ чорлов бўлгани йўқ. Қолаверса, у ерда ўйнашни хаёлимга ҳам келтирмадим. Чунки Ўзбекистон - она ватанимдек қадрли бўлиб қолган. Футболчи сифатида айнан шу ерда танилдим, Ўзбекистондаги фаолиятим орқали Грузия миллий жамоаси таркибига кирдим. Хуллас, Ўзбекистонга ҳурматим жуда баланд.

- Айтингчи, «Сўғдиёна» сизни нимаси билан ўзига жалб қилди?

- Жиззахда футболни яхши кўришади. Шунингдек, барча зарур шарт-шароитлар яратилган, жамоа кўплаб мухлисларга эга. Клубда савияли мураббий иш олиб бормоқда. Тўғри, таркибимиздаги аксарият йигитлар ҳали ёш, лекин замонавий футболда ҳеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди. Табиийки, ўзимиз истаган футболни намойиш этишга интиламиз. Бундан қандай натижа чиқишини эса вақт кўрсатади.

- Маълумки, Сергей Лушан ёшлар билан ишлаш бўйича етук мураббийлардан бири саналади. Хўш, у жамоадаги сиз каби фахрий футболчилардан нималарни талаб қилмоқда?

- Ҳаммаси оддий: биз қийин вазиятларда ўйинни ўзимизга олишимиз, ёшларга билганларимизни ўргатишимиз керак. Мураббий шунингдек, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам бирдек аниқлик билан ҳаракатланишимизни хоҳлаяпти. Албатта, унинг айтганларини қўлдан келганича бажарамиз.

- Ўзбекистондаги қайси клубда ўзингизни тўлиқ эркин ҳис қилгансиз?

- Албатта, «Пахтакор»да. Бу клуб билан халқаро миқёсдаги ўйинларда, ички чемпионатда яхши ва ёмон кунларни бошдан ўтказдим. Баъзида голларим билан жамоага ёрдам бердим, билганларимни ёшларга ўргатишдан қочмадим. Асосийси, Ўзбекистон чемпиони бўлдим, мухлислар қалбидан жой олдим. Футболчи учун бундан ортиқ нима керак? «Локомотив»да эса дастлабки йилиёқ ОЧЛда чакки қатнашмадим, Ўзбекистон кубоги соҳибига айландим. Умуман, аввалги жамоалардаги фаолиятимдан кўнглим тўлди.

- Чиндан ҳам, «Пахтакор» ва «Локомотив» билан кўплаб сов­ринларга эга чиқдингиз. «Сўғдиёна»да ҳам бу анъанани давом эттира олармикинсиз?

- Футболда келажакни башорат қилиш қийин. Лекин ким билади, балки шундай бўлиб чиқар? Ҳозирча аниғи шуки, энди Суперлигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди. Биттагина кичик хато ҳам қимматга тушиши ҳеч гап эмас.

- ОЧЛда иштирок этаётган икки клубимиз имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Мен учун ҳар иккиси қадрли. «Локомотив» ва «Пахтакор»ни ОЧЛ «плей-офф» раундларида кўрсам, нур устига аъло нур. Менимча, бу имконсиз иш саналмайди.

- «Сўғдиёна»да жисмоний тайёргарлик бўйича хорижлик мураббий иш бошлади. Аугусто Чирицада алоҳида ажралиб турадиган томонлари борми?

- У ҳурматга лойиқ мутахассис - барча билан бир хил муносабатда. Меҳнаткашлиги машғулотларда яққол сезилиб турибди. Ўз ишининг устаси, тажрибали, Европа футболи ҳавосини кўрган мураббий. Хуллас, Аугустонинг жамоага катта наф бера олишига ишонаман.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 08:35, 30.03.2019.
Ўқилди: 2645 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.