Агент Мануэль Гарсия Килон “Атлетико” ҳимоячиси Люка Эрнандеснинг трансфер пулидан 10 фоизини олди.
“Бавария” 23 ёшли футболчини 80 млн евро эвазига сотиб олди. Агент эса 8 млн евро ишлаб олди.
Килон ўз вақтида Тео Эрнандесни “Реал”га ўтишини таъминлаган, шунингдек Рафа Бенитесни Мадрид клубига олиб келган.
У Пепе Рейна, Рауль Альбиоль, Хосе Кальехон каби испаниялик футболчилар билан ишлайди.