Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия - Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Кейлор Навас: «Захирада ўтираверсангиз, майдонга қайтишга ишонч қолмас экан»

Баҳо:
+ | -

Коста-Рика терма жамоаси ихтиёрида бўлган «Реал» дарвозабони Кейлор Навас Испаниянинг Partidazo de Cope радио дастурига интервью берди.

Суҳбат чоғида «Реал»даги ўрни, Сантьяго Солари ва Зайниддин Зиданлар ҳақида гапириб ўтди.

Ўзининг ҳолати ҳақида

- Коста-Рика терма жамоаси сафидаман. Ҳолатим яхши, раҳмат. Ёқимли онлардан лаззат олиш керак. Терма жамоа ва ватанингизга келиш катта қувонч.

Мавсумнинг қийин вазиятлари ҳақида

- Бу мавсум қийин кечди. Лекин футбол бизни нафақат жисмонан, балки руҳан ҳам имтиҳон қилади. Вазиятни ўнглаш учун қўлимиздан келганини қиляпмиз.

«Сельта»га қарши ўйинда асосий таркибда тушишини қандай билгани ҳақида

- Бунгача Зидан мен билан гаплашиб, ўйнашимни айтганди. Жуда бахтлиман. Ўз исмингизни асосий таркибда кўрсангиз, бахтиёр бўлишингиз шубҳасиз. Одамлар бу ҳақда сўрашди. Аммо шуни айтишим мумкин, ишончим комил эмасди. Шунчаки, умид бор эди. Чунки мураббий алмашгани учун буни ҳис қилгандим. Олдинги мураббийда ўйнамадим. Лекин янгиси билан эшиклар очиқ.

Солари даврида ўйнамаслигини билгани ҳақида

- 20та ўйинни захирада ўтказсангиз, майдонга қайтишингизга ишонмай қоларкансиз.

Ёзда кетиши мумкинлиги ҳақида

- Энг аввало, қаердалигингизга эътибор бериб, вазиятни таҳлил қилишингиз керак. Ўша вазиятда ёз ҳақида ўйламадим. Агар мавсум якунланиши арафасида вазият ўзгармаса, ўйлаб кўрардим.

Энг қийин вазияти ҳақида

- Чемпионлар Лигасидаги сўнгги ўйин қийин бўлган.

Куртуа билан муносабатлари ҳақида

- Менимча, рақобат бўлиши керак. Ҳеч ким билан муносабатим ёмон эмас. Шунчаки, мураббий қарор чиқарди ва мен уни қабул қилдим. Бундай вазиятларда ҳеч кимга хусуматим бўлмайди. Фақатгина ўз ишимдан роҳатланишга интиламан.

Зиданнинг ротацияси ҳақида

- Унинг қўл остидаман. Агар у менга вазиятни тушунтирса, ҳақиқатни айтса, бу мени тинчлантиради.

Солари ҳақида

- У билан кам мулоқот қилардим.

Соларининг «Навас - жентльмен» дегани ҳақида

- Ҳа у менга шундай деган. Солари мени профессионал сифатида ҳурмат қиларди. Бундан ортиғи эмас. Энди бунинг менга қизиғи йўқ. Ўша вақтни хурсандчилик билан эсламайман.

«Реал»да қолиши ҳақида

- Жамоа билан шартномам бор ва ҳамиша шу ерда қолишни истаганман.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 16:00, 30.03.2019.
Ўқилди: 2750 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.