Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ҳумоюн Муртазоев: «Машъал»дан кетиш осон бўлмади»

Баҳо:
+ | -

Қаршининг «Насаф» жамоаси биринчи тур якунларига кўра, энг ёш жамоа деб топилди. Бироқ шунга қарамасдан, Рўзиқул Бердиев ёшлар онгига курашувчанлик ҳиссини сингдирмоқда.

Улар ҳам мураббийнинг кўрсатмаларига амал қилаётганини сезиш қийин эмас. Биринчи турда Самарқандда меҳмон бўлган «Насаф» жамоаси таркиб нуқтаи назаридан жуда ёш бўлсада, намойиш этган ўйини таҳсинга сазовор. Клубда айрим муаммолар бўлаётган бир вақтда Бердиев камсонли тажрибали футболчиларга ишонч билдиришга мажбур. Улар майдонда ёшларни ўз ортларидан эргаштиришлари керак бўлади. Шундай футболчилардан бири «Машъал» жамоасидан таклиф этилган Ҳумоюн Муртозоевдир. 

- Адашмасам, «Насаф» сизга ўтган йили ҳам таклиф билан чиққанди...

- Тўғри. Аммо ўз клубим билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритишни асосий мақсад сифатида белгилагандим. «Насаф» ўз тарихига эга, буюк жамоалардан бири. Бу галги чорловни жиддий қабул қилдим.

- «Машъал»даги шунча йиллик фаолиятингиздан сўнг, жамоани тарк этиш осон бўлмагандир?

- Гапингизга тўла қўшиламан. «Машъал» - ўзбек футболидаги ёрқин аланга. Бу жамоани тарк этиш осон бўлмади, чунки шу клубда ўзимнинг энг яхши ўйинларимни ўтказдим. Халқ назарига тушдим. Озми кўпми обрў орттирдим.

- Жамоадаги ёшлар билан бирга тўп суришга қийналмаяпсизми?

- Аввалдан шуни ҳисобга олгандим. Боз устига, собиқ жамоамда ҳам ёш футболчилар кўп эди. «Насаф»даги тенгдошларимда ҳам шашт ва шижоат юқори ҳамиша. Улар энергияга тўла, айни футбол ўйнайдиган ёшдалар. Шунинг учун биргаликда майдонда тўп суриш муаммо туғдирмаяпти. «Насаф» ёш бўлишига қарамай, анча яхши шаклланган, десам адашмайман. Табиийки, бунда жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг ҳиссаси катта. Ҳақиқатан ҳам, ушбу мутахассис таркибда кўплаб муаммолар бўлишига қарамай, уларни қисқа муддатда ижобий ҳал қилиши орқали танилган. Унинг қўл остида «Насаф» ҳамиша мазмунли ўйин намойиш этади.

- Дилшод Саитовнинг урган голи эвазига Самарқанд сафаридан дуранг натижа билан қайтдинглар. Узоқдан зарба йўллаш мураббийнинг кўрсатмаси эдими?

- Ҳар бир мураббий учрашувдан олдин ўзига хос тактикаларни ишлаб чиқади. Кўрсатмалар машғулотлар вақтида барчага бирдек берилади. Ўша вазиятда ҳам жамоадошим мураббийнинг айтганларидан келиб чиқиб иш тутди.

- «Насаф» иккинчи турни ўз майдонида «Сўғдиёна»га қарши ўтказади. Рақиб ҳақида нима дейсиз?

- «Сўғдиёна» билан бўладиган ўйин-да фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Мен ва жамоадошларим, албатта, қашқадарёлик ишқибозлар учун боримизни берамиз ва якунда уч очкони қўлга киритишга астойдил ҳаракат қиламиз.

- Хориж чемпионатларидан қайси бири сизни кўпроқ қизиқтиради?

- АПЛда шиддатли баҳслар кўп бўлади.

- Нима деб ўйлайсиз, «Ливерпуль» якунда Англия чемпионлигини қўлга кирита олармикан?

- Англия Премер-лигасида ҳар қандай ҳолат кузатилиши мумкин. Истаса, сўнгги ўриндаги жамоа пешқадамни ютиб қўйишига бир неча бор гувоҳ бўлганмиз. Агарда Юрген Клопп шогирдлари шу йўсин давом этишса, узоқ кутилган чемпионликни тантана қилишса, ажабмас.

- «Монако»нинг муваффақиятсизлигига сабаб нима?

- Мен «ПСЖ» мухлисиман. Князлик клуби ҳақида гапирадиган бўлсам, мавсум ўртасида мураббий алмашгани таъсирини кўрсатди, шекилли. Аммо аввалги мураббий Леонарду Жардим қайтгач, жамоанинг ишлари бироз ўнгланаётгандек кўринмоқда.

- Сизнингча, бу йил Европа Чемпионлар Лигаси бош соврини қайси жамоага насиб этади?

- «Барселона», «Ювентус»да имконият катта. «Аякс» ёки «Тоттенхэм» каби клублар эса ҳар қандай вазиятда «сенсация» яратишга қодирлар. Буни аввалги босқичда қайд этилган натижалар яққол исботлади. Лекин уларнинг рақиблари кучли. Шунинг учун ҳам кейинги босқичга чиқишда қийналишади.

- Нима учун улар қаторига «Манчестер Юнайтед»ни киритмадингиз?

- Бу жамоанинг рақиби қандай қудратга эга эканлиги барчага маълум. «Барселона» айни дамда ажойиб спорт формасида. Боз устига, таркибида Лионель Мессидек юлдуз футболчиси бор. Мазкур ҳолатда Англия клубига жароҳатлар ҳам панд бериши мумкин.

Манба: Interfutbol
Киритилди: 09:16, 31.03.2019.
Ўқилди: 1198 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.