Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

«Бинокор»га ким рақиб бўлади?

Баҳо:
+ | -
Пойтахтимиздаги “Ice City” кўнгилочар-спорт мажмуасида давом этаётган хоккей бўйича тарихий Ўзбекистон биринчи чемпионатининг плей-офф босқичида кеча навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.   Плей-офф босқичининг иккинчи финалчиси номини аниқлаб бериш учун “Семурғ” ва “Ҳумо” хоккейчилари ўртасида кечаётган кураш тобора шиддатли тус олмоқда.    Умуман, бу жамоалар ўртасидаги ўйинлар ҳамиша кескин ва муросасиз кечади. Шу сабаблими, улар ўртасидаги баҳсларда мухлислар оқими ҳам ортиб бормоқда.   “Семурғ” ва “Ҳумо” жамоалари ўртасидаги сериянинг навбатдаги баҳсида “Семурғ” хоккейчилари 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу натижа ғолиб жамоани плей-оффнинг финал баҳси томон яқинлаштирди. Зеро, яна бир ютуқ билан “Семурғ” хоккейчилари финалга йўл олади.   Плей-офф босқичининг навбатдаги баҳси 2 апрель куни кеч соат 20:00 да бошланади.   Эслатиб ўтамиз, ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида “Бинокор” жамоаси қаторасига учта ўйинда ҳам ғалабага эришиб, муддатидан аввал финал йўлланмасини қўлга киритди.   Илк маротаба ташкил этилган Ўзбекистон чемпионати регламентига кўра, плей-офф босқичида жамоалар учта ғалабагача кураш олиб боради.    Агар ўйиннинг асосий вақтида кучлар тенг келса, ғолибни аниқлаш учун қўшимча вақт белгиланади. Унда ҳам ғолиб аниқланмаса, у ҳолда буллитлар сериясига мурожаат қилинади.   Тарихий Ўзбекистон биринчи чемпионатининг ғолиби эса апрель ойида аниқланади.
Манба: UZA
Киритилди: 19:36, 01.04.2019.
Ўқилди: 1521 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.