Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ғийбат қилишни тақиқлаган мураббий ҳақида эшитганмисиз!?

Баҳо:
+ | -

Футбол мураббийлари жамоанинг натижаларидан ташқари ички муҳитига ҳам жавоб бериши ҳеч кимга сир эмас. Мураббийлар ички муҳитни яхши учлаб туриш орқали ижобий натижага эришиш мумкин эканлигини яхши билишади. Балки шу сабабли, баъзан футболчилар учун чекловлар қўйилади. Бугун ана шундай ман қилинган нарсалар тўғрисида суҳбатлашамиз

Алекс Фергюссон

27 йил мобайнида “Манчестер Юнайтед”ни супер даражада ушлаб тура олган футбол даҳоси ҳам футболчиларига чекловлар қўйиб турган экан. Ферги бобо ёшлар таркибида шуғулланаётган футболчиларга рангли бутсилар кийишни ман қилган экан. Улар қачонки асосий таркибда майдонга тушишса ёки ўйин қайдномасига киритилсагина ўзлари истаган бутсилардан фойдаланишга рухсат берган экан. Мураббий шу орқали футболчиларни эрта юлдузлик касаллигига чалинишининг олдини олган ва уларни тақдирнинг зарбаларидан асраган бўлса ажаб эмас.

Девид Мойес

Бу мураббийнинг кўпчилик “Манчестер Юнайтед”даги омадсиз мавсуми орқали хотирлайди. Шунга қарамасдан, мураббий “Эвертон” клубини узоқ муддат юқори савияда ушлаб тургани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилгани аниқ. Мойес ўзи бошқарган клубларда футболчиларга Чипс ва Фри ни бутунлай тақиқлаб қўйган экан. Бу тақиқ “Эвертон” футболчилари томонидан жиддий қабул қилган ва доимми тарзда амал қилинган. “Манчестер Юнайтед”нинг футболчилари буни шунчаки ақлсизлик дея аташган. Деярли ҳеч қайси футболчи мураббийнинг тақиқига жиддий эътибор қаратмаган… Балки, “қизил иблислар”нинг бадавлат футболчилари соддагина мураббийнинг тақиқларига жиддий ёндошмагани Фергюссон томонидан ўз ўрнига тайинланган мураббийнинг истеъфосига сабаб бўлгандир? Яна ким билади дейсиз?!

Арсен Венгер

“Арсенал” клубини 20 йилдан ортиқроқ бошқарган француз жамоага илк келган кунларидаёқ иккита нарсани футболчилари учун ман қилган экан. Бири пиво бўлса иккинчиси “марс” шоколади. Бунга ишониш қийин аммо, бу факт. Бу тақиқлар 10 йил давом этган экан. Кейинчалик футболчилар шартнома бандларига ҳеч қандай тақиқ бўлмаслиги тўғрисидаги бандларни киритишни бошлашгач Венгер ўз қоидаларидан воз кечишга мажбур бўлган экан… Эътибор бериб қарасангиз “Арсенал”нинг сўнгги 10 та мавсумдаги кўрсатгичлари ростдан ҳам аввалгилариникидан бироз пастроқ… Венгерга катта ғалабаларга эришишга пиво ва “марс” шоколадлари тўсқинлик қилганига ишониш қийин… Яна билмадим…

Нил Ленон

Бу мураббий Британияда анчагина машҳур. У ўз вақтида “Селтик” клубидаги ажойиб мавсумлари орқали анчагина ном қозонган. Леннон “Болтон” клубида бир мавсум мененжер бўлиб ишлайди. У илк машғулотидаёқ футболчиларга бош кийимларда шуғулланишни ман этади. Бунинг сабабини сўрашганида у шунчаки бу қоида деб жавоб беради. Унинг футболчилар учун ўрнатган яна бир нечта қонунлари кучга кирмасдан туриб мавсум ярмида мураббий ўз лавозимини тарк этади. У ҳозирда ўз ватанида фаолият олиб бормоқда

Паоло Ди Канио

Ғалванинг уяси лақаби билан машҳур бўлган футболчи мураббийлик соҳасида ҳам эски одатларини ташлаганича йўқ. У Жуда қийин аҳволда қолган “Сандерленд” клуби бошқарувига келгач. Биринчи машғулот олдидан футболчиларга ”Кофе”, ”Кола”, ”Фанта”, ”Кетчуп”, ”Маёнез”ни тақиқлагани йетмагнидек ғийбат қилишни ҳам маън этади. Бир қарашда кулгили бўлса-да бу ўз самарасини беради. Клуб ўша мавсумда жуда қийин бўлса-да АПЛ да жон сақлаб қолади. Афсуски, Ди Канио ўрнатган қоидалар кейинги мавсумда футболчилар томонидан тез-тез четлаб ўтила бошланади ва кўп ўтмай клуб яна қийин аҳволга тушиб қолади. Италиялик мураббийга эса чиқиш эшиклари кўрсатиб юборилади. Шунга қарамасдан, Паоло футбол оммасининг ёдида ўзининг ноодатий қарорлари билан ҳали узоқ сақланиб қолиши аниқ!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:27, 01.04.2019.
Ўқилди: 5537 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.