Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Чирчиқда Ўзбекистон чемпионати якунланди

Баҳо:
+ | -
28 март куни Чирчиқдаги Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида бошланган оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бугун ўз якунига етди.

 

Мусобақанинг сўнгги кунида эркаклар ўртасида оғир вазн тоифаларида ғолиблар номи аниқланди.   Дастлаб 81 кг.гача бўлган вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилди. Ушбу вазндаги полвонлар ўртасида мусобақа аввалидан фаворит саналган Тошкент вилояти вакили Сарварбек Зафаржонов якунда 1-ўринни эгаллади. У энг яқин таъқибчиси наманганлик Муҳаммадқодир Тоштемировни нақд 16 килога ортда қолдирди.   Навбатдаги 89 кг.гача вазн тоифасидаги беллашувларда эса наманганлик Зайнобиддин Муҳаммадаминовга тенг келадиган рақиб топилмади. У даст кўтариш машқида 156 кг., силтаб кўтаришда эса 182 кг. натижа қайд этди. Бу натижа унга иккикурашда олтин медални тақдим этган бўлса-да, айнан силтаб кўтаришда кумуш медал билан чекланди.   96 кг.гача бўлган вазн тоифасидаги беллашувларда яна бир мезбон спортчи Суннат Ўсаров катта фарқ билан ғалаба қозонди. Тошкент вилояти шарафини ҳимоя қилган Суннат Ўзбекистон чемпионатида энг яқин таъқибчисини нақд 23 килога ортда қолдириб кетди.   Юз килодан оғир вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги беллашувлар ўта муросасиз кечди. Жумладан, 102 кг.гача вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритган сурхондарёлик Умар Шоҳназаров энг яқин таъқибчиси Жамшид Мирзаевни (Тошкент вилояти) бор-йўғи 6 килога ортда қолдирди. Ушбу вазнда айниқса даст кўтариш беллашувлари муросасиз кечди. Мазкур йўналишда ғолиб ва 3-ўрин эгасини атиги бир очколик фарқ ажратди.   109 кг.гача бўлган вазн тоифасидаги беллашувларда ўзбек оғир атлетика мактабининг умиди сифатида қаралаётган Акбар Жўраев рақобатдан холи экани яққол кўриниб қолди. Ёш атлетимиз ҳар икки машқда ўзининг илк уринишидаёқ чемпионликни тантана қилди. Кейинги уринишлар эса спортчимизнинг шахсий кўрсаткичини яхшилашга хизмат қилди холос.   Энг оғир, 109 кг.дан юқори вазн тоифасида терма жамоамиз етакчиси Рустам Жангабаев кутилганидек олтин медални бегона қилмади. Рустамнинг муваффақияти шу қадар ишончли чиқдики, у ўзининг энг яқин таъқибчиси қорақалпоғистонлик Шахмердан Кемаловни оз эмас, кўп эмас, нақд 110 килога ортда қолдириб кетди.   Мусобақа якунида барча ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.   Оғир атлетика. Ўзбекистон чемпионати   -81 кг:   1. Сарварбек Зафаржонов (Тошкент вилояти) – 340 кг (151 кг +189 кг)   2. Муҳаммадқодир Тоштемиров (Наманган) – 324 кг (147 кг + 177 кг)   3. Рустам Юнусов (тошкент вилояти) – 313 кг (142 кг + 171 кг)   -89 кг:   1. Зайнобиддин Муҳаммадаминов (Наманган) – 338 кг (156 кг + 182 кг)   2. Ғайрат Айтмуратов (Қорақалпоғистон) – 328 кг (149 кг + 179 кг)   3. Отахон Имомов (Хоразм) – 326 кг (142 кг + 184 кг)   -96 кг:   1. Суннат Ўсаров (Тошкент вилояти) – 367 кг (170 кг + 197 кг)   2. Нодир Муродов (Жиззах) – 344 кг (154 кг + 190 кг)   3. Сардор Розиқов (Тошкент вилояти) – 342 кг (155 кг + 187 кг)   -102 кг:   1. Умар Шоҳназаров (Сурхондарё вилояти) – 326 кг (146 кг + 180 кг)   2. Жамшид Мирзаев (Тошкент вилояти) – 318 кг (146 кг + 172 кг)   3. Бахтиёр Отабоев (Хоразм) – 316 кг (145 кг + 171 кг)   -109 кг:   1. Акбар Жўраев (Тошкент вилояти) – 398 кг (181 кг + 217 кг)   2. Маҳмуд Юсупов (Хоразм) – 347 кг (157 кг + 190 кг)   3. Александр ли (Тошкент вилояти) – 335 кг (145 кг + 190 кг)   +109 кг:   1. Рустам Жангабаев (Қорақалпоғистон) – 440 кг (200 кг + 240 кг)   2. Шахмердан Кемалов (Қорақалпоғистон) – 330 кг (150 кг + 180 кг)   3. Даврон Ортиқбоев (Тошкент вилояти) – 290 кг (130 кг + 160 кг)
Манба: UZA
Киритилди: 21:29, 02.04.2019.
Ўқилди: 1614 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.