Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Пахтакор» тарбияланувчилари натижалари билан танишинг

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" футбол академияси тарбияланувчилари март ойида турли халқаро мусобақаларда иштирок этишди. 

Бахтиёр Нуралиев устозлик қилаётган 2005 йилда туғилган ёш футболчилар Тожикистоннинг Гулистон шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё Кубогида қатнашиб, ғолибга айланишди. Улар мусобақада барча рақибларини доғда қолдиришди. 

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда 3 ёш тоифасида 4 та клуб иштирок этди. Шуҳрат Бўриев бошчилигидаги ёшларимиз 2-ўринни эгаллашган бўлса, 2008 йил жамоаси Асқар Холмуродов қўл остида учинчи поғонадан жой олди. Шу ёшдаги бошқа бир жамоамиз Бобур Абдураҳмонов мураббийлигида 5-ўринни эгаллади. Сарвар Ҳайдаров бошчилигидаги 2010 йил жамоаси эса 4-поғона билан чекланди. 

2009 йилдаги тарбияланувчиларимиз Азиз Талхатов қўл остида Тошкентда бўлиб ўтган "Наврўз Кубоги" финалида "Чиғатой"дан 2:1 ҳисобида устун келишди. 

Шунингдек, 2002 йилда таваллуд топган ўсмирлар Тошкентда Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси тарбияланувчилари билан ўртоқлик учрашувида 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекишди. Тез орада "Қайрат" академияси билан бошқа ёшдаги жамоаларимиз ўйинлар ўтказиши ҳам мўлжалланган. 

Шу кунларда 2009 йилда туғилган футболчиларимиз Сарвар Отабоев бошчилигида Россиянинг Дагомис шаҳрида ўтадиган "Дагомис Кубоги"да иштирок этишади. "Пахтакор-1" "А" гуруҳида "Металлург" Липецк, "Дагомис-2" ва Ирбис БЎСМ жамоаларига қарши майдонга тушади. "Пахтакор-2" эса Магнитогорск БЎСМ, "Монолит" Сочи ва "Газпром" Астрахан футболчилари билан ўйинлар ўтказишади.

Манба: Stadion
Киритилди: 21:48, 02.04.2019.
Ўқилди: 2292 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.