Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Роналдунинг ҳақиқатлари: У доимо қўшимча икки соат шуғулланиб келган

Баҳо:
+ | -
Португалиянинг “Спортинг” клуби собиқ ёшлар бош мураббийи Жоау Коуту Роналду ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.   “Биласизми, Криштиану дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиш истаги ҳақида гапиргани афсона эмас. У бу гапларни менга айтганди. Мен жилмайиб қўйдим, лекин уни устидан овозимни чиқариб кулиб юборганим йўқ. Чунки илгари бундай шижоатли ва ғалабаларга ташна футболчини кўрмагандим.   1479831883_493006_1479832058_noticia_normal.jpg   Гарчи мен Куарежма, Нани, Моутинью каби футболчилар билан ишлаган бўлсам-да, Криштианудек меҳнаткаш ўйинчини кўрмагандим.   Роналдуга ўшанда энг яхши бўлишни истасанг, кўпроқ меҳнат қилишинг керак ва мураббийларнинг барча гапларини диққат билан тинглашинг лозим, деганман.   У техник ва жисмоний жиҳатдан чидамли эди. Ўз навбатида нормал ахлоқга ҳам эга. Роналду ўзидан ҳеч қачон қониқмасди. Машғулотлар якунлангандан сўнг яна 2 соат вақтини спорт залида ўтказарди. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатига жавобгар мураббий билан қўшимча равишда доимо шуғулланиб келган”, – дейди Роналдунинг собиқ мураббийи шогирдини хотирларкан.   Cristiano-Ronaldo.jpg   Маълумот ўрнида, Криштиану Роналду Лиссабоннинг “Спортинг” клуби ёшлар жамоаси таркибида 1997-2002 йилларда тўп сурган. У 2002-2003 йилги мавсумда асосий жамоага жалб қилиниб, кўплаб мутахассислар эътиборига тушади. Португалиялик 2003 йилнинг ёзида 12.24 миллион фунт стерлинг эвазига “Манчестер Юнайтед” таркибига бориб қўшилади.   Эслатиб ўтамиз, Роналду ҳозирда жароҳатини даволаш билан банд. Унинг келаси ҳафта Чемпионлар Лигаси доирасида “Ювентус” ва “Аякс” баҳсида “кекса-сеньора” таркибида майдонга тушиши сўроқ остида турибди.
Манба: UZA
Киритилди: 10:54, 04.04.2019.
Ўқилди: 5899 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3131]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2271]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2016]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1763]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1748]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1606]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1419]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1387]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1360]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1248]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик