Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Фирдавс Асадов: «Эдгар Гессдан миннатдорман»

Баҳо:
+ | -

Терма жамоамиз Осиё кубогида нисбатан кўпроқ гол урган, хусусан, Элдор Шомуродов нисбатан самарали ўйнаган бўлсада, бизда айнан ҳужум чизиғи борасида хавотир бор, барибир.

Чунончи, олдинги позицияда ҳамон муаммолар сезилмоқда. Энди буни тўғрилаш учун кейинги авлод вакилларига кўпроқ эътибор қаратиш талаб этилади, албатта. Яхшики, олимпия, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларида етук ҳужумчи бўлиш салоҳиятига эга йигитларимиз кўзга ташланишмоқда.

Фақат уларни ёш ниҳол мисоли авайлаб парваришлаш зарур. Акс ҳолда, аччиқ ҳақиқат олдида яна мулзам қоламиз. Ахир шу кунга қадар неча-неча иқтидорларни йўқотдик... Жорий мавсум бошида «Бухоро» сафига қўшилган Фирдавс Асадовга ҳам бир неча йил аввал келажаги порлоқ ҳужумчи сифатида қаралганди.

Лекин турли омиллар таъсири ўлароқ, у ҳозиргача ўз истеъдодини тўлиқ намоён этолмади. Яқинда Фирдавс билан айнан шу каби мавзулар юзасидан суҳбатлашдик. 

- Фирдавс, шу кунга қадар аксар жамоаларда сизга барқарорлик етишмади. Буни ўзингиз нима билан изоҳлайсиз...?

- Аввало, суҳбатга чорлаганингиз учун раҳмат. Барқарор тўп суролмаганимни эса  вазият тақозосига боғлашим мумкин. Дейлик, жароҳатлар туфайли маълум муддат катта футболдан четда қолдим. Табиийки, амалиётнинг йўқлиги футболчи ўйинини издан чиқаради. Хуллас, айнан жароҳатлар янги жамоаларда ўз ўрнимни топиб кетишимга халақит берди. Ўйлайманки, яхши кунлар ҳали олдинда, ҳозирда мухлислар ишончини оқлаш иштиёқида ёняпман.

-  «Бухоро»да аввал ҳам ўйнагансиз, яъни Эдгар Гесс бошқарувида...

- Катта футболга қадам ташлашимда айнан Эдгар Яковлевичнинг ўрни катта.  Чунончи, унинг ишончи ортидан элитада дебют қилдим. Ҳаттоки, «Бухоро»нинг бир неча ўйинида бошланғич таркибда майдонга тушдим. Қисқаси, Гесс менда ўз кучимга нисбатан ишонч ҳиссини оширди. Албатта, бунинг учун Эдгар Яковлевичдан чексиз миннатдорман.

- Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида «Қўқон-1912» шарафини ҳимоя қилдингиз. Нўъмон Ҳасанов жамоасидан қандай таассуротлар қолди?

- Жуда зўр. Энг асосийси, Қўқонда футболни чинакамига яхши кўришади. Эҳтимол, шаҳарнинг ўзбек футболи ватани эканлиги таъсири бордир. Ҳар бир ўйинда мухлислар жамоани тинмай қўллаб-қувватлаб туришади. Бунда натижа қандайлиги аҳамиятсиз. Нўъмон Ҳасанов ҳам ҳурматга сазовор мураббийлардан. Ҳар ҳолда, Қўқонда яхшигина жамоа шакллантирди. Унинг асосий ютуғи - футболчилар билан тўғри муносабатда бўлади.

- «Бухоро»га қайтиш қарорингиз ўзини оқлашига ишонасизми?

- Албатта! Ҳаётий ақидам оддий: ҳар қандай ишга қўл уришдан олдин барчасини чуқур ўйлайман. «Етти ўлчаб, бир кес» мақоли бежиз айтилмаган. Хуллас, «Бухоро» сафига қўшилиб, тўғри йўл тутганимга ишончим комил. Баралла айтаман - жамоамиз таркиби чакки эмас, ёшлар қатори кўпни кўрган тажрибали футболчилар ҳам бор. Энг асосийси - жамоадошларимда иштиёқ баланд.

- Дейлик, «Бухоро»нинг ҳужум чизиғида рақобат қай даражада?

- Салоҳиятли ва маҳоратли ҳужумчилар жамланишган, демак, рақобат жойида. Бу айни муддао. Футболчининг айнан талаб даражасидаги рақобат муҳитида ўсиши барчага маълум. Вақтида «Машъал»да анча кучли ҳужумчилар билан рақобатлашганман ва бунинг фойдаси яққол сезилганди. Умид қиламанки, «Бухоро»даги рақобат ҳам фақат фойдамга ишлайди.

- Айтингчи, болалик йиллари айнан қайси футболчига алоҳида ҳавас билан қарагансиз?

- Ўзимиздан Анвар Бердиев ўйинларини томоша қилиб, ўзгача завқланардим.  У кичик имкониятдан ҳам самара чиқариб, ҳайратга соларди. Менимча, Бердиев Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг сара ҳужумчилардан биридир.

- Аввалги жамоангизда кўпроқ ҳужумчи ортида тўп сурдингиз. Бу борада Бахтиёр Ашурматов билан гаплашдингизми?

- Ҳа, «Қўқон-1912»да кўп ҳолларда иккинчи ҳужумчи ролини бажардим.  Ҳозирги жамоамда эса соф ҳужумчи сифатида ҳаракат қиляпман. Ўзи менга шуниси маъ-қул. Энди мураббий ишончини оқласам, бас.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 15:01, 04.04.2019.
Ўқилди: 1760 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.