Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Футбол академиялари ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан истиқболли ва иқтидорли футболчиларни турли ёш тоифадаги миллий терма жамоалар ҳамда профессионал футбол клублари учун тайёрлаб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.   Жумладан, мамлакатимиз тарихида илк бор Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академияларининг U-14, U-15, U-16, U-17 ёшдаги тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон Чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Бугун ана шу чемпионатга старт берилди.   Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон Чемпионати икки босқичда “А” ва “В” минтақаларга бўлинган ҳолда ўтказилиб, жамоалар уй-сафар тизимида беллашишади.    "А" гуруҳидаги 1-тур учрашувларида Самарқанд академияси Навоий академиясига қарши, Қорақалпоғистон Республикаси Хоразм вилоятига қарши, Бухоро вилоят академияси эса Қашқадарё академиясига қарши баҳс олиб боради. "А" гуруҳида 1-турда Сурхондарё вилоят академияси дам олади.      "B" гуруҳида 1-турда Жиззах вилояти Сирдарё академиясига қарши, Тошкент шаҳри Тошкент вилояти академиясига қарши, Фарғона вилояти Андижон вилояти академиясига қарши баҳс олиб боради. Бу гуруҳда 1-турда Наманган вилояти академияси дам олади.




Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 14:38, 05.04.2019.
Ўқилди: 4096 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик