Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия 1-1 Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл 2-2 Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо 0-0 Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
21/12 00:45 Ювентус - Рома
21/12 01:00 Реал Мадрид - Севилья
21/12 01:00 Эвертон - Арсенал
21/12 01:00 Лидс - Кристал Пэлас
21/12 16:30 Кальяри - Пиза
21/12 18:00 Жирона - Атлетико
21/12 19:00 Сассуоло - Торино
21/12 20:15 Вильярреал - Барселона
21/12 21:30 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
21/12 22:00 Фиорентина - Удинезе
21/12 22:30 Эльче - Райо Вальекано

Тошкентда Япония клуби иштирокида халқаро мусобақа ташкил этилди

Баҳо:
+ | -
Хабарингиз бор, Япониянинг "Ванфоре Кофу" клуби Ўзбекистон ҳамда Япония футбол ассоциациялари ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан мамлакатимизга ташриф буюриб, болалар ва ўсмирлар футбол академиялари билан ўртоқлик учрашувларида иштирок этмоқда.

Жумладан, японияликлар 3 ва 4 апрель кунлари Самарқанд ва Тошкент футбол академияларига қарши майдонга тушишди. Бугун "Миллий" стадионда "Ванфоре Кофу" жамоаси иштирокида халқаро мусобақа ташкил этилди. Унда "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Насаф" клублари академиялари қатнашди.    Мусобақа иккита ярим финал, 3-ўрин учун баҳс ва финал учрашувларидан иборат. Биринчи ярим финалда "Ванфоре Кофу" клуби "Бунёдкор" академиясига қарши баҳс олиб бориб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Иккинчи ярим финалда "Насаф" академияси худди шу ҳисобда "Пахтакор" академияси тарбияланувчиларини таслим этди. Энди эртага 3-ўрин учун баҳсда "Ванфоре Кофу" "Пахтакор"га қарши майдонга тушади. Финал эса "Насаф" ва "Бунёдкор" академиялари тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтади.



Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 15:15, 05.04.2019.
Ўқилди: 1392 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.