“МЮ” бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер чемпионлар лигасидаги рақибини ўрганиб чиқмоқчи.
Норвегиялик мутахассис бугун бўлиб ўтадиган “Барселона” ҳамда “Атлетико” учрашувини тўғридан-тўғри “Камп Ноу”дан томоша қилади деб хабар беради Mundo Deportivo.
Мазкур учрашув бугун Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.
Келаси чоршанбага “Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” “Олд Траффорд”да дастлабки учрашувни ўтказади.