Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Аҳмаджонов Бабаяннинг қайтишини кескин қоралади – Одамлар нима дейди?

Баҳо:
+ | -

Кеча, 7 апрель куни Stadion.uz интернет нашрида “Умид Аҳмаджонов Самвел Бабаяннинг қайтишини кескин қоралади” номли сарлавҳа остида интервью эълон қилинди.

Унда айтилишича, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассосиацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов яқинда Тошкентнинг “Локомотив” клубида иш бошлаган терма жамоа собиқ мураббийи Самвел Бабаян ҳақида кескин фикрлар билдирган.

Яъни Аҳмаджоновнинг иддаосига кўра, Бабаян субути йўқ одам, у ҳатто Ўзбекистон футбол ассоциацияси яқинига йўналтирилмайди. Табиийки, кичик интервью футбол жамоатчилиги ўртасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Қуйида Stadion.uz сайтида фойдаланувчилар томонидан ёзиб қолдирилган “комментлар” рўйхати келтирилган.

Шаҳрисабз: “Наҳотки!”.

Камекадзе: “Яшанг! Иложини қилиб Ўзбекистондан қувиш керак бунақанги хойинни. Ушлаб турган танкаси билан биргаликда”.

Москвалик: “Ҳаммаси сафсата. Шу гапларни у “Локо”га қайтмасдан олдин аймайсизми жаноб? Ҳаммаси хал бўлгач, нимага керак бу гапларни айтиб. Шу ишга қаршилик қила олмасангиў нима қилиб юрибсиз?”.

Сардор FCM Реалчиман: “Ҳаммани кечирса бўларканда? Ундай бўлса эртага чиқиб ўғирлик қиламан, кейин мени қамашади ва кечиришади. Мен яна ўғирлик қиламан. Бабаян қилган шунча ишни кўриб, билиб туриб кечириш бу шунчаки расмиятчлик холос менимча”.

Жулиан: “Бабаянга ўхшаганларни мамлакатдан қувиб чиқаргандан фойда йўқ, қайтиб кириб олаверади. Яхшиси бўйнига тош бойлаб чўктириб юбориш керак”.

Албарс: “Мўминжоновни кечиринг, менимча у вазият қурбонига айланди”.

Alwayswin: “Хато гуноҳларни кечирса бўладигани бор, кечириб бўлмайдигани бор. Юртга хоинлик қилган, бутун миллатни алдаган кечириб бўлмас ишларни қилган у.

Хуллас Бабаян бу ишлари учун аввал ҳам жазосин олмади ҳозир ҳам. Эскилар айтган ҳаётий аччиқ ҳақиқат совуқ қотган илонни қўйнига олиб иситсанг яхшилигинга унинг жавоби сени чақади. Шуни билмасмидингиз Аҳмаджонов?”.

Parol: “Ўз манфаатини ўз томоғини Ватанидан устун қўйган ҳаммани алдаган бу ноинсоф Бабаянни бир умр кечирмаслик керак эди аслида. Ўзбек футболини устидан кулганни бундан баттар қилиш керак. Самвел Бабаян сен мен учун тирик мурдасан”.

Skrillex: “Тўғри гапирипсиз бундан баттар қилиш керак бу Бабаянни. Умуман ўзбек футболидан йўқотиш керак нима қилиб бўлса ҳам. Бўлмаса эрта ёки индин сизнинг ўрнингизга ўтириб олади”.

FUTBOLFUTBOL: “Буларнинг ҳаммаси ўйинку. Нима керак кечиримли деб Президент номини бу ишга аралаштириб. Задный число билан “Бунёдкор” хати қилингани аниқ. Катта хотамтойлар ўзбек халқи устидан куляпти. Авом халк бир дейди, икки дейди, охири кўникади деб”.

MAKC HD CINEMA: “Яхши футбол ривожланяти яна. Яхши мураббий экан чет элдан қайтариб олиб келибди. Маслаҳат бериб туради. Куперга ёрдамчи қилиб олинглар”.

QORIAKA: “Бир ой олдин Бабаянни ЎФА биноси олдидаги сунъий майдонда кўрдим. Виктор Жалилов билан бемалол гаплашиб турган эди”.

MUHAMMADYUSU: “Эндигина эсдан чиққанда, қотиятган ахлатни титкилаш шарт эмасди...

Кошки эди бу титкилаш бирор ўзгаришга сабаб бўлса...

Бу мавзу қайта кўтарилишига иккита сабаб бўлиши мумкин...

1-сабаб - мухлис эътиборини “Пахтакор” – “Насаф” ўйинидан чалғитиш...

ёки...

2- сабаб - Бабаянни орқасидаги (танка) гага сув қуйилган (ёки сув қуйилиш арафасида)”.

Shovruq: “Сиз айтган “танка” аниқ биламан 25 йил футболимизни ва иқтисодиётимизни қонини ичган каналардан бирининг тагига сув қўйилса халқнинг боши осмонга етади”.

Элдор Раҳманов: “Халқни ахмоқ деб ўйлаяптими бу Аҳмаджонов. Ҳаммасининг охири битта-ку. Иккиюзламачалик қиляпти. Насафни муаммосидан чалғитмоқчи бўляпти халқни. “Пахтакор” – “Насаф” ўйини таҳлили қачон бўлади? Маълумот беринглар. Журналистлар сизларга ҳам кўп нарса боғлиқ. Қўрқоқ бўлманглар!”.

RUSTAMOV.U: “Президентимизни қўшиб гапирибдими демак Президент апаратидан “ЎФА атрофидаги масалаларга аниқлик киритилсин" деган қалампир суртилган хатча олган шекилли. Пахтаой – “Насаф” масаласида кимдир қурбон бўлиш керак бўлса яна шу чала ўлик, ўйинлар олди-соттисини бош даллоли чекига тушибди. Барибир фойдаси йўқ, мол бор, молга харидор бор даллолга иш топилади. Бунинг учун АССОЦИАЦИЯ ЯКИНИГА ЙЎЛАШ шарт эмас. Бунақа ишлар панадаги ресторанларда қилинади.

Футболимизни чуқур илдизигача тозаламасак, бундайларга иш топилади.

Қискаси гапни айлантирмай “Пахтакор” – “Насаф” масаласини ечиш керак. Жаноб Аҳмаджонов бу кичкина масала эмас, бу футболдаги етишиб келаётган, келажакда МТЖда уйнайдиган ёш авлодни руҳиятига таъсир қилади. Натижаси ресторанларда ҳал қилинган ўйинларга, мавсум бошланмасдан чемпион аниқлигига ким жон куйдириб тайёрланади. Ўйинлар шунчаки бўлаверади, давлатни, халқни пулини мантиқсиз футболимизга сарфланаверади”.

Аҳмадбек: “Бабаян Ўзбекистон фуқароси, суд қилиниб жазоланмаган, қаерда хоҳласа ўша ерда яшайди. Тўғри хато қилган, ҳамма хато қилади. Бабаян “Пахтакор”ни ҳар қандай йўл билан юқори ўринда юриши учун ишлаган, сизлар ҳам шундай қилаяпсизлар. Сиз, Саидқосимов, Ғофуров, ҳакамлар Шерзод Қосимов, Азиз Асимовлар билан биргаликда “Пахтакор”ни ҳар қандай йўл билан ютишини таъминлаяпсизлар”.

OWNERMYUMC: “Мавзудан ташқари, ундан кўра стадиондаги муҳит фото ва видео тавсвирларни майдон ҳолатларини яхшилашни ўйлейлар. Қачонгача стадионда фақат ТВ ходимини кўрамиз? Бир дона камера бўлди, энди етар шунча, биз ҳали ҳам тасвирга олиш бўйича 30 йил орқадамиз.

Сурат майли видеони ҳам тўғрилаш керак. Ҳеч бўлмаганда “Насаф”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив” яна кўркамроқ стадиони бор жамоалар стадионидан фойдаланиб кўриш керакдир.

Хар томонлама хар-ҳил вазиятларни кўрсатиб беришса, кимга ёқмайди? Шу масалани ҳам кўтариш керак. Бировларни ортини ковлагандан кўра, ТВ, виео, фото тасвирларни янгилик инновация об кирийлар”.

Юқоридаги фикрлар Stadion.uz интернет портали фойдаланувчилар томонидан ёзиб қолдирилган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 18:28, 08.04.2019.
Ўқилди: 6162 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.